ЎЗ РУ EN
Гимн Герб Флаг

ДЕМОКРАТИЧЕСКАЯ ПАРТИЯ УЗБЕКИСТАНА

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

Встречая праздник с радостью


Встречая праздник с радостью 31.08.2017

Встречая праздник с радостью

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» шиори остидаги байрам тадбирига партия фахрийлари, «Аёллар қаноти» ва «Ёшлар қаноти» фаоллари, депутатлар, тадбиркорлар, ёшлар таклиф этилди.

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси вазифасини бажарувчи О.Жиянбоев, Олимпия шон-шуҳрати музейи директори Г.Аҳмадалиева, Ўзбекистон давлат санъат музейи директори В.Файзиева ва бошқалар мустақиллик биз учун миллий давлатчилигимиз, ўзлигимиз, қадр-қимматимизни тиклаш, соғлом авлодни тарбиялаш учун беқиёс имкониятлар яратиб берганини таъкидлади. Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, кўз қорачиғидек асраш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.

05.jpg

Ҳар қайси давлат, жамият ўз олдига қўйган юксак марраларга эришиш учун муҳим босқичлардан, иқтисодиётда туб бурилиш ясовчи поғоналардан ўтиши табиий. Мустақил, демократик, янги жамият қуриш йўлини танлаган халқимиз ана шу синовлардан муваффақиятли ўтиб, барча жабҳаларда улкан ютуқларга эришаётир.

Тадбирда мустақил Ўзбекистонимиз асосчиси, Биринчи Президентимизнинг халқимиз олдидаги хизматлари қайд этилди. Мустақилликни қўлга киритиш йўлида кўрсатган жасорати ҳамда одамларимиз дунёқараши, онгу тафаккурида юз берган ўзгаришлар, миллий ғурур, қадриятларимиз, асрий анъаналаримизнинг қайта тикланиши борасида амалга оширган ишлари хусусида сўз юритилди.

01.jpg

Санъаткорларнинг чиқишлари, она Ватанимизни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари барчага манзур бўлди.



Адрес:

г. Ташкент, Чиланзарский район, ул. Чиланзар, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77, (8-371) 239-45-53

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Введите свой E-mail адрес и получайте новые материалы, новости и полезные советы с нашего сайта сразу на свою почту:


© 2017 г. Официальный сайт Демократическая партия Узбекистана “Миллий тикланиш”

Все права защищены При перепечатке материалов сайта ссылка на веб-сайт обязательна

сайт разработан MD.uz