ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

"Подшо-вазир" ўйини


"Подшо-вазир" ўйини

"Подшо-вазир" ўйини

(Бахмал тумани)

     Ушбу халқ ўйинида асосан ўғил болалар, ўсмир-йигитлар иштирок этишади. Қишнинг узоқ тунларида ўзаро суҳбатлашиш, дийдорлашиш мақсадида жуда қадим замонларда ота-боболаримиз ушбу ўйин тури билан машғул бўлишган.

Ўйинда 10-12 та ўғил болалар иштирок этиб, улар томонидан ўртага ошиқ (гугурт) каби предметлар навбати билан ташланади. Бунда даврадагилардан кимнинг гугурти тик ҳолатда туриб қолса, у давранинг “подшоси” ҳисобланади ва кейинги “подшо” аниқлангунича у даврада ҳукмронлик қилади. Гугуртнинг ёқиладиган томони билан турилса “вазир”, суратли томони билан турилса “сўфи”, гугуртнинг орқа яъни суратсиз томони билан турилса “ўғри” қилиб белгилаб қўйилади. Ўйин жараёнида “подшо” дан ташқари барча иштирокчи гугуртни ташлашда давом этаверади. Ўйин шартига кўра иштирокчилардан бирининг гугурт ташлаши “ўғри” бўлиб қолса, “вазир” бирдан ўйинни тўхтатиб, “подшо” га арз билан чиқади ва у бундай дейди: - “Дод подшо, дод !!!...” – “Подшо” – “Арзинг бўлса айт” – дейди. “Вазир” – “Мана бу каззоб ўғри фуқаро Тешавойнинг икки бош қўйини ўғирлабди, буюринг олампаноҳ” – дейди. “Подшо” – “Бу ўғрини яхшилаб ўн дарра уринглар, токи у иккинчи маротаба бундай номаъқулчилик қилмасин” – дея амр қилади. Ҳукм вазир томонидан бажарилади яъни маҳкум ерга юзтубан ётқизилиб бирон-бир матодан тайёрланган “дурра” билан саваланади.

    Ўйиннинг ошиқ ташлаш вариантида “олчи” томони “вазир”, “таҳа” томони яъни тик ҳолатининг иккинчи томони “подшо”, “чикка” яъни ошиқнинг ковак томони “ўғри”, “пикка” яъни ошиқнинг орқа бўртма томони “сўфи” қилиб белгиланади.

    Жиззах вилоятининг баъзи ҳудудларида соққа ва қоғоз билан ўйнаш вариантлари ҳам борлиги маълум.

    Вилоятнинг фольклор-этнографик жамоалари томонидан халқ ўйинлари асосида қадимий куй-қўшиқларга янгича руҳ берилиб, сайқалланиб ҳозирги авлод вакиллари онгига сингдирилмоқда.

    Қуйида мана шу ўйин асосида тайёрланган театрлаштирилган томоша дастурларидан намуна келтирамиз. Ўйинда иштирок этаётган 10-12 нафар йигитлар давра олишиб ўзаро байт қўшиқ ижро қилишади.

     Бундай ўйинлар инсонларни, жумладан ёшларнинг ҳар хил хунук иллатлардан узоқроқ юришга ундов


Возврат к списку


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77, (8-371) 239-45-53

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзиллингизни киритинг ва янги маълумотлар, ҳабарлар ва маслаҳатларга почта оркали ега бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz