ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Кабоб (мол гўшти)


Кабоб (мол гўшти)

Кабоб (мол гўшти)

Ҳар бир миллатнинг ўзини кабоблари ва пишириш турлари мавжуд. Америкаликларда барбекю, туркларда шиш, кавказларда шашлик бўлса  ўзбекларда кабоблар машҳур. 
Нега кабоб эмас, айнан кабоблар? Миллий ошхонамиз турли туман кабоб турларига бой. Саҳифамизни мана шу кабоб турларидан энг оддий, аммо ҳаммага машҳуру‑манзур мол гўшти кабобини тайёрлашдан бошламоқчимиз.

Кабоб тайёрлашнинг аниқ бир услуби бўлмаса керак, уни ҳамма ўз билган усулда ҳозирласа керак. Биз уй шароитида пиширишга қулай ва оддий бўлган таърифини келтириб ўтамиз. 
“Сих ҳам куймасин, кабоб ҳам”, деганлар доно халқимиз. Кабоб юмшоқ ҳамда мазали бўлиши учун чиқишининг сирларидан бири − бу гўштнинг керакли жойини танлай билиш. Гўшт растасида қассобларда кабоб учун гўшт десангиз, ўзлари билиб беришади. Қассоблар ва маҳаллий аҳоли гўштнинг кабобга аталган энг юмшоқ ва мазали қисмини антрикот дейишади.
Энди кабобга ҳозирлик қисмига ўтсак:

Керакли маҳсулотлар:

Мол гўшти − 1 кг
Думба − 300 гр (агар думба топиш имкони бўлмаса буйрак ёғи)
Пиёз − 2 бош
Газли сув − 0,5 л
Таъбга кўра туз, зира, кашнич уруғи, мурч. Баъзилар арпа бодённи янчиб солишади.
Тайёрланиши: Гўштни энг аввал ҳар хил парда ва пайлардан тозалаб, сўнгра 3-4 см қалинликда нимталанади. Нимталанган гўштни бироз уриб латлаб олсангиз янада юмшоқ чиқади. Латланган гўшт нимтасини имкон қадар бир хил ҳажмда, 3-4х3-4 см кубик шаклида тўғраб олинади. 

Ярим ҳалқа шаклида тўғралган пиёзни, кубик шаклида тўғралган гўштга қўшиб, таъбга кўра туз ва зираворлар ҳамда газли сув қўшиб яхшилаб эзиб аралаштирилади ва 6-7 соат музлатгичга қўйилади. 

Тайёр бўлган гўштни 4-5 бўлагини, ҳар бир гўштни орасига худди шу шаклда тўғралган думба билан сихдан ўтказиб, қизариб турган чўғга қўйиб пиширилади.  

Одатда пишган кабобларни пиёз ва сирка билан дастурхонга тортилади.


Возврат к списку


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz