ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоним ёки хунон


Хоним ёки хунон

Хоним ёки хунон

Миллий таомларимиз жамланган китобларда хунон деб ўқиган таомни кўпгина вилоятларда хоним деб аташади, баъзи вилоятларда ўрама ҳам дейишади. Аслида китоблардаги хунон номи ҳам ўз-ўзидан келиб қолган эмас, кўпчиликка маълумки, ўзбек миллий таомлари таърифини жамлаган, китоб ҳолига келтирган ва бу борада энг қўп меҳнат қилган инсон - бу устоз Карим Маҳмудов ҳисобланадилар. Андижон вилояти ва у ерга яқин бўлган туман, қишлоқларда хонимни хунон деб аташади.
Карим Маҳмудов ҳам асли андижонлик бўлганликлари учун ҳам ўз китобларида хунон деб атаган бўлсалар ажаб эмас.
Хонимнинг ҳам бир неча турлари борлиги ҳам кўпчиликка маълум. Биз бу саҳифада ҳаммабоп ва энг содда усулини тайёрлаймиз.
Керакли маҳсулотлар:
Хамири учун:
1. Ун – 500 гр
2. Сут ёки сув – 180-200 мл
3. Тухум – 1 дона
4. Туз – 15 гр (ярим ош қошиқ)
5. Ўсимлик ёғи хамирга суриш учун
Қиймаси учун:
1. Гўшт (ёғли қисми) – 400-500 гр
2. Пиёз – 400-500 гр
3. Картошка – 300-400
4. Агарда гўшт ёғсиз бўлса, чарви ёғ ёки ўсимлик ёғи
5. Туз, зиравор ва ошкўкатлар таъбга кўра

Тайёрланиши:
Ҳар галгидек, ишни аваал хамир қоришдан бошлаймиз. Ун, сув (сут), туз ва тухумни қориштириб қаттиқ ошхамир қорилади ва 2-3 зувалага бўлиб, устини ҳаво кирмайдиган қилиб ёпиб тиндирилади. 

Хамир тингунча қиймасини тайёрлаб олсак ҳам бўлади. Бунинг учун, пиёз, гўшт ва картошкани майда шаклда тўғралади (агарда чарви ёғ бўлса уни ҳам худди шу шаклда тўғралади). Сўнгра таъбга кўра туз, зирвор ва ошкўкат қўшиб аралаштирилади, агарда чарви ёғ бўлмаса, ўсимлик ёғи қўшилади. Хамир тингач юпқа қилиб ёйилади ва қийма солинади.

Сўнгра бир томондан иккинчи томонга ўраб борилади.

Ўралган хонимларни ҳар бирини алоҳида тарзда манти қасқонга қўйилади ва 40-45 дақиқа мобайнида буғда пиширилади.

Пишган хонимларни дастурхонга тортиқ қилишда кимдир қатиқ билан тортиқ қилса, кимдир пиёз қовурдоқ билан тортиқ қилади ва яна кимдур махсус бирон бир соус билан тортиқ қилиши мумкин. Таомни дастурхонга тортиқ қилиш босқичи ҳар бир кишининг ўз хоҳиши, таъби ва дидига боғлиқ бўлгани учун биз бу борада ихтиёрни сизга ҳавола этамиз.


Возврат к списку


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77, (8-371) 239-45-53

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзиллингизни киритинг ва янги маълумотлар, ҳабарлар ва маслаҳатларга почта оркали ега бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz