ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Норин


Норин

Норин

Норин ватани Тошкент бўлгани боис, пойтахтда жуда ҳам машҳур таом бўлиб ҳисобланади, бу таомни тайёрлашда кишидан бироз меҳнат талаб қилинади-ю, аммо тайёр бўлгач таомни тановвул қилиш чоғида роҳатбахшлигидан, қилган барча меҳнатлар унутиб юборилади. Норин тансиқ таом турига киргани боис, одатда байрам ёки бирон бир маросимларда меҳмонларга тортиқ қилинади.

Керакли маҳсулотлар: (5 кишилик)

Хамири учун:
Ун - 400 гр
Тухум - 1 та
Туз - 15 гр
Сув- 150 гр

Қолган маҳсулотлар:
От гўшти - 700 гр
Қази -  1 та
Ўсимлик -  ёғи 

Тайёрланиши:
 Ун, тухум, сув ва тузни аралаштириб, яхшилаб хамир қорилади. Сўнгра қорилган хамирни юпқа қилиб ёйилади ва тахминан 20х20 см ҳажмда квадрат шаклида кесилади.Озроқ туз ва ўсимлик ёғи қўшиб, қайнатилган сувга,  қайнаётган сув идишини ҳажмига қараб, 2-3 тадан хамир бўлакларини солиб қайнатиб олинади.Бир марта қайнаб чиққач, хамирларни сузғичда сузиб олиб, хамир ёпишиб қолмаслиги учун имкон борича тезроқ ёйиб қуритилади, бир томони қуриб қўлга ёпишмайдиган ҳолга келгач хамирни айлантириб ости қуритилади. Бўлинган хамирларни шу зайлда ҳаммасини қайнатиб, қуритилади.Сўнгра қуриган хамир бўлакларини ҳар бирининг орасини ўсимлик ёғи билан ёғлаб, бир идишга тахланади ва ўша ёғлаб тахланган хамир бўлакларини энига 4-5 см да лента қилиб кесилади.5-6 қаватли лентани майин қилиб угра каби тўғралади, норинни гўзаллиги ҳам хамирини майин қилиб тўғралганлигидадир.Одатда яхши қуримаган ёки хамир қатламлари ораси яхши ёғланмаганлиги учун, тўғралган хамирлар бир бирига ёпишиб қолиши мумкин, шу нуқтасига ҳам алоҳида эътибор беринг.
 Кераклича тузланган от гўштини қази билан 1-1:30 соат мобайнида милтиллатиб қайнатиб олинади. Қайнатиб олинган гўштни майда қилиб тўғраб, юқоридаги уграланган хамирга қўшилади ва ўсимлик ёғ қуйиб, таъбга кўра зирани янчиб бирга аралаштирилади.Норинни одатда ликопчага бир кишилик  солиб, устига 2-3 бўлак қази ва майин қилиб тўғралган пиёз қўйиб тортиқ қилинади.

Возврат к списку


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77, (8-371) 239-45-53

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзиллингизни киритинг ва янги маълумотлар, ҳабарлар ва маслаҳатларга почта оркали ега бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz