ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Чор Минор


Чор Минор

Чор Минор

Чор Минор меъморий обидаси Халфа Ниёзқул томонидан бунёд этилган. Ушбу иншоотнинг қурилишига ҳомийлик қилган Халфа Ниёзқул туркман уруғидан бўлиб, Амир Ҳайдар ҳукмронлиги даврида йирик давлат лавозимларида ишлаган. У XIX асрнинг ўрталарида вафот этган.

Чор Минор Бухорода манғитлар сулоласи ҳукмронлиги даврида бунёд этилган бўлиб, унинг ўзига хос томони шундаки, у тўртта минора билан ўраб олинган Ўрта Осиёдаги ягона иншоот ҳисобланади.

Чор Минор меъморчилик мажмуаси сўнгги ўрта асрларнинг охирги даврларида (XIX асрда), 1807-йилда бунёд этилган. Меъморий обиданинг қурилишида ҳар хил ўлчамдаги хом ва пишган ғиштлар, лой, ёғоч, тош ва шунга ўхшаш маҳсулотлардан кенг фойдаланилган.

Мажмуа чор қаватли минора, анъанавий усулда қурилган масжид, бир қаватли мадраса, атрофи бир қаватли ҳужралар билан ўралган ҳовлидан иборат. Синчли пешайвон типидаги масжид ҳовлининг жанубий-ғарбий бурчагида жойлашган (номи ҳам шундан). Минораларнинг тепа қисми гумбаз шаклида якунланган бўлиб, улар сиркори кошинлар билан безатилган. Икки қаватли хонанинг биринчи қавати миёнсарой кўринишида бўлиб, изоралари тошлар билан қопланган, томи гумбазли, иккинчи қавати кутубхона, кутубхонанинг шифти пастак гумбазли бўлиб, содда муқарнаслар ҳалқаси билан тўлдирилган. Иккинчи қаватга минораларнинг биридаги зина орқали чиқилади.

У ўз даврида масжид, мадраса, дарвешлар ва мусофирлар тунаб қолиши мумкин бўлган хонақоҳ вазифасини бажарган. Чор Минор мажмуаси Шарқ меъморчилик анъаналарини ўзида мужассамлаштирган, анъанавий “Чор” услубда бунёд этилган.
Меъморий обида бугунги кунда ҳам ўз давридаги вазифасини сақлаб қолган.

У Бухоро шаҳридаги бошқа меъморий обидалар қаторида ЮНEСКО ташкилотининг “Бутун Жаҳон маданий ёдгорликлари” рўйхатига киритилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган 2000-йил 30-августда “Маданий мерос обйектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш” ҳамда 2008-йил 12-сентабр “Музейлар тўғрисида”ги қонунлари маданий мерос обйектларининг ҳуқуқий кафолатидир. Юқоридаги қонунлар ижроси сифатида меъморий обиданинг таъмирталаб қисмлари қайта тикланди, ён-атрофлари кўкаламзорлаштирилди.

МАНБА: Акбар Турғунович Замонов. “Тарих фанидан олимпиадага тайёрланамиз” (олимпиада иштирокчилари учун ўқув қўлланма) – Т.: 2012 й.

Возврат к списку


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz