ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Ўзбекистон амалий санъат музейи


Ўзбекистон амалий санъат музейи

Ўзбекистон амалий санъат музейи

Жахон ва миллий маданий меросининг муҳим қисми ҳисобланган Ўзбекистон халқ ҳунармандчилиги буюмлари ўзининг нақадар фусункорлиги билан турли мамлакатлар ва хорижий сайёҳларнинг ўзига хос қизиқишига сазавор бўлган. Бухоро ва Хива гиламлари, ипак ва қисман ипакдан қилинган хон-атлас, адрас, беқасам сингари миллий матоларимиз, пахта толали гул босилган матолар, каштачилик, зардўзлик, миллий либосларимиз, заргарлик ва кандакорлик санъати, ёғоч ва ганч ўймакорлиги ҳамда нақшкорлиги, уй-рўзғор ва меъморий кулолчилик, шунингдек, қўл меҳнати асосида яратилган бошқа турдаги санъат асарлари ўзида ҳунармандлар дунёқараши ва нафосат оламини акс эттиради.

Турли ҳунармандчилик буюмларнинг халқ турмушида кенг кўламда қўлланилиши санъатнинг бу турини оммавий тус олишига олиб келди. Кўп авлодлар бадиий ва техник анъаналарни тажриба асосида ўзлаштириб олган барча янги усталар ижодга жалб этилди. Бу санъат чуқур ҳиссий жаранги, юксак бадиий шакли, нақшу нигори ва ранглари билан кишини ўзига мафтун этади. Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Амалий санъат Давлат музейи мазкур ноёб санъат жавоҳирларининг асосий ва ҳашаматли маскани ҳисобланади. Унинг захирасида 7 мингдан ортиқ экспонатлар мавжуд. Улардан бир неча юзтаси бирмунча машҳур бўлиб, 13 та залда 20 та мавзули жамғармада намоён бўлади. Экспонатларда намойиш этилган амалий санъат буюмлари 50 дан ортиқ бўлиб улар, асосан, халқ усталарига тегишли.

Бу халқ, асосан, сулолавий усталар ишлари моҳир ҳунармандларнинг бир неча авлодлари анъаналари кузатиладиган ҳамда амалий санъатнинг асл нусхаларини ташкил этувчи асарлардир. Уларнинг кўпчилигида нафақат қадимий анъаналар ва ҳудудий бадиий мактабларнинг эстетик қонуниятларига қатъиян риоя қилишади, балки ўзига хослигини намоён этганча мумтоз шаклларга замонавий тус беришга уринишади. Музей фонди ва экспозициядаги амалий санъат намуналарининг асосий қисми ХХ асрга тегишли бўлсада, XIX аср ва ундан аввалги асрларга тегишлилари ҳам йўқ эмас. Марғилон, Бухоро, Самарқанд, Наманган ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида қўлда тўқиладиган матолар юз йиллардан буён хорижлик мода ишқибозлари томонидан севимли мато сифатида қўлланилиб келинмоқда.

Возврат к списку


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77, (8-371) 239-45-53

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзиллингизни киритинг ва янги маълумотлар, ҳабарлар ва маслаҳатларга почта оркали ега бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz