ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Ёшлар қаноти


2008 йил 20 июнда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва Ўзбекистон “Фидокорлар” миллий демократик партиясининг бирлашув Қурултойи қарорига асосан, икки партия негизида янги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ташкил топган (қисқартирилган номи - ЎзМТДП).

2008 йил 11 августда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан қайта рўйхатдан ўтган (194-П-сонли гувоҳнома).

ЎзМТДПнинг дастурий мақсад ва вазифаларини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, партия сафига ёшларни кенгроқ жалб қилиш мақсадида партиянинг “Ёшлар қаноти” фаолият олиб боради.

Партия “Ёшлар қаноти”нинг Таъсис Конференцияси 2009 йилнинг 15 апрел куни бўлиб ўтган. Партия сафидаги 198797 минг аъзолардан 106404 нафарини ёшлар ташкил этади.

ЎзМТДП “ЁШЛАР ҚАНОТИ”НИНГ


Асосий мақсадлари:

- эркин бозор иқтисодиётига асосланган очиқ, ҳуқуқий демократик давлат қуриш, адолатли фуқаролик жамиятини шакллантириш, эл-юрт турмуш даражасини тараққий топган давлатлар даражасига кўтариш, мамлакатнинг жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин олишида ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш;

- ёшларнинг онгига миллий истиқлол ғоясини сингдириш, уларда жамиятимиз тараққиётига тўсиқ бўлаётган турли хил ғоявий таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш, миллий урф-одатлар, қадриятлар ва анъаналаримизни эъзозлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тили, урф-одатлари ва анъаналарига ҳурмат билан қараш, ватанпарвар, мустақил ва эркин фикрга эга истеъдодли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

- ёшларимизда мамлакатимизда амалга оширилаётган барча соҳалардаги ислоҳотларга нисбатан дахлдорлик туйғусини шакллантиришга йўналтирилган кенг кўламли тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш.

Асосий вазифалари:


- “Ёшлар қаноти” “Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига ўтиш” тамойилига ҳамда миллий анъаналарга ва умуминсоний қадриятларга асосланган ҳолда адолатли фуқаролик жамиятини шакллантиришда ёшларни фаол иштирок этишга чақиради;

- барча бўғинлардаги партия органларига сайланиш, ҳокимият вакиллик органларига номзодини кўрсатиш, партия йиғилишларида муҳокама килинаётган масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдириш, таклифлар киритиш, дастурий мақсадларни ҳаётга татбиқ этиш жараёнларида бевосита ёшларнинг фаол иштирок этишини таъминлашга интилади;

- ёшлар орасида яратувчанлик ғояларини илгари суради ҳамда уларни ҳаётга татбиқ этиш юзасидан амалий таклиф ва мулоҳазалар ишлаб чиқади.

Партия “Ёшлар қаноти” томонидан ёшларни Ватанга муҳаббат, ўз халқига садоқат руҳида ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш, йигит-қизлар онгида миллий қадрият ва анъаналар ҳақида кенг тушунчалар уйғотиш мақсадида турли миллат вакиллари ўртасида дўстлик, тотувлик ва ўзаро бирдамликка қаратилган “Тинчлик ва осойишталик мамлакатимиз тараққиёти кафолатидир” шиори остида минтақавий ёшлар форумлари, ёшларни соғлом турмуш талаблари асосида тарбиялаш, спортга жалб этиш ва улар ўртасида соғлом муҳит яратишга қаратилган “Миллий халқ ўйинлари” фестиваллари доимий равишда ўтказилиб келинмоқда.


Партия “Ёшлар қаноти” томонидан ёшларда бугунги кун сиёсий жараёнларига нисбатан дахлдорлик ҳиссини уйғотиш, уларнинг сиёсий онги ҳамда тафаккурини ривожлантириш ва бойитишга қаратилган “Ўзбекистондаги иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий жараёнлар ёшлар нигоҳида”, “Оммавий маданиятнинг ёшлар онгига салбий таъсири: муаммо ва ечимлар”, “Юртим тарихини ўрганаман” шиори остида “Озод юртнинг обод гўшаси”, “Миллий қадриятлар – миллий манфаатлар асоси” мавзуларида турли танловлар, семинарлар, давра суҳбатлари ҳамда акциялар ташкил этилмоқда.

“Ёшлар қаноти” етакчилари ва аъзоларининг сиёсий билимини янада ошириш, етакчилик маҳоратини шакллантириш, партия ғоясини тарғиб қилишда ёшлар билан ишлашнинг янги механизимларини ишлаб чиқиш, ўзаро тажриба алмашишнинг янги усулларидан фойдаланиш мақсадида “ЎзМТДП “Ёшлар қаноти” фаолиятига замонавий сиёсий технологияларни жорий қилиш масалалари” мавзусидаги ёзги ва қишки ўқув-семинарлари ташкил этилиб келинмоқда.

Ёшлар ўртасида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, жамиятда Конституция ва қонунларнинг устувор бўлишига эришиш, демократик жамиятни барпо этишда ёшларнинг иштирокини таъминлаш борасида мунтазам равишда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг кафолатидир” мавзусидаги мақолалар танлови ташкил этилмоқда.

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77, (8-371) 239-45-53

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзиллингизни киритинг ва янги маълумотлар, ҳабарлар ва маслаҳатларга почта оркали ега бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz