ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Партия бугун


2008 йил 20 июнда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва Ўзбекистон “Фидокорлар” миллий демократик партиясининг бирлашув Қурултойи қарорига асосан, икки партия негизида янги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ташкил топган.

2008 йил 11 августда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан қайта рўйхатдан ўтган (194-П-сонли гувоҳнома).

ЎЗБЕКИСТОН “МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ” ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ

АСОСИЙ МАҚСАДЛАРИ:


- Ўзбекистон Республикаси фуқароларида миллий ўзликни англашнинг ўсиши, миллий ғурур, Ватанга садоқат ва муҳаббат туйғусини шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш учун қулай шароитлар яратиш;
- ўз сафида юртнинг ватанпарварларини бирлаштириш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини Ўзбекистон манфаатлари ҳамда унинг халқаро обрў-эътиборини ошириш йўлида сафарбар этиш;
- ёшларни ўз Ватанини ҳурмат қилиш, севиш ва у билан фахрланиш, ҳар қандай шароитда миллий мустақилликни, халқнинг қадриятлари, анъаналари ва урф-одатларини асраш ва ҳимоя қилиш руҳида тарбиялаш, шунингдек, унинг маънавий эҳтиёжлари ва қизиқишларини чеклашга бўлган уринишларга қарши курашишга таъсирчан ҳисса қўшиш.

ПАРТИЯ ЎЗ МАҚСАДЛАРИГА ЭРИШИШ УЧУН:

- аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширади, Партиянинг мақсад ва вазифаларини аҳолига етказишга қаратилган дастурларни амалга ошириш чораларини кўради;
- ёшлар билан мунтазам иш олиб боради, уларни Партиянинг ёшларга оид сиёсатини амалга оширишда иштирок этишга жалб қилади;
- жамоатчилик эътиборини муҳим ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларга қаратади ҳамда бу муаммоларни партиявий воситалар орқали ҳал этиш йўллари тўғрисида ижобий ижтимоий фикрни шакллантиради;
- фуқароларнинг манфаатлари, эҳтиёжларини ўрганади, таҳлил этади ва умумлаштиради, янги қонунлар ва давлат ҳокимияти органларининг қарорлари лойиҳалари юзасидан таклифлар кўринишида ўз сайловчиларининг манфаатларини амалга ошириш шаклларини излаб топади ва таклиф этади;
- Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига бўлган сайловларда Партиядан номзодларини кўрсатиш орқали демократик сайловларда фуқароларнинг тўлақонли иштирок этишини таъминлайди.

Партия 14 та ҳудудий (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри), 23 та шаҳар ва 171 та туман Кенгашларига эга. 

Партия вакиллари орасида фан ва таълим, маданият ва спорт, санъат ва адабиёт ҳамда бошқа соҳаларда фаолият олиб бораётган обрўли, шунингдек Ватанимиз, халқимиз шон-шуҳратини дунёга танитаётган, халқимиз меҳрига сазовор бўлган Ўзбекистон Қаҳрамонлари Исахон Бахромов, Мавлуда Исматова, Ўзбекистон халқ рассоми Ортиқали Қозоқов, “Ўзбекистон ифтихори” унвони соҳиби, ФИФА рефериси Равшан Эрматов, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, бокс бўйича олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаев, Аббос Атоев каби таниқли шахслар шунингдек, партиямиз аъзолари орасида давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медаллари соҳиблари, фан докторлари ва фан номзодлари бор. 

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан барча вакиллик органларида жами , нафар депутат мавжуд. 
Жумладан:
• Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида - 32
• Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларида - 171
• халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларида - 906


Шу жумладан, 16 нафар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари бор.

2017 йил 1 июль ҳолатига паритя аъзоларининг сони 198797 нафарни, БПТлар сони эса 5861 тани ташкил этмоқда.



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77, (8-371) 239-45-53

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзиллингизни киритинг ва янги маълумотлар, ҳабарлар ва маслаҳатларга почта оркали ега бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz