ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Аеллар қаноти


2008 йил 20 июнда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва Ўзбекистон “Фидокорлар” миллий демократик партиясининг бирлашув Қурултойи қарорига асосан, икки партия негизида янги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси (қисқартирилган расмий номи ЎзМТДП) ташкил топган.

2008 йил 11 августда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан қайта рўйхатдан ўтган (194-П-сонли гувоҳнома).

2008 йилнинг 18 декабрида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фаол аёлларининг умумий йиғилишида партиянинг “Аёллар қаноти” ташкил қилинган. 
ЎзМТДПнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда барча туман, шаҳар Кенгашларида “Аёллар қаноти” ташкил қилинган бўлиб, улар жойларда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва партия сафида уларнинг салмоғини кўпайтириш борасида самарали фаолият юритиб келмоқда. 
Ҳозирда 198797 мингта партия аъзоларининг 96375 нафарини аёллар ташкил қилади.

“АЁЛЛАР ҚАНОТИ”НИНГ


Асосий мақсадлари:

• хотин-қизларларнинг ҳуқуқий, иқтисодий, сиёсий билимларини ошириш, маънавий салоҳиятини юксалтириш.

• соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва тарғибот қилиш, хотин-қизларда ўзини ўзи англаш туйғусини мустаҳкамлаш, уларнинг ижтимоий мавқеларини кўтариш;

• ёш хотин-қизларни миллий анъаналар ва маънавий қадриятларга асосланган оилавий ҳаётга, баркамол оналикка тайёрлаш;

Асосий вазифалари:

• партиянинг хотин-қизлар фаолиятига қаратилган дастурий мақсад ва вазифаларини ҳаётга татбиқ этиш юзасидан аниқ таклифлар, тадбирлар режаси, дастурлар ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини таъминлаш;

• хотин-қизларда миллий ғурур, Ватанга садоқат, қадриятларга ҳурмат туйғусини уйғотиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ақл-заковатини улуғвор ва эзгу ишларга йўналтириш, шунингдек, келажакда оилада ва жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашиш;

• хотин-қизлар ўртасида миллий қадриятларни, ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш ғояларини кенг тарғиб қилиш, ушбу мақсадларни амалга оширишда хотин-қизларга йўналтирилган партия мафкураси тизимини ишлаб чиқишда фаол иштирок этиш;

• хотин-қизлар онгини турли хил экстремистик ғоялар, оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда маънавий - маърифий, аҳлоқий тарбиявий аҳамиятга эга бўлган тадбирларни ўтказиш;

• партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини амалга ошириш юзасидан хотин-қизлар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, партия ғояларини оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилиш, зарур ҳолларда матбуот анжуманлари ташкил қилиш.

• оила, оналик ва болаликни химоя қилиш, қўллаб - қувватлаш, ногиронларни, ёлғиз шахсларни ва қарияларни ижтимоий ва маънавий жиҳатдан қўллаб қувватлаш.

ЎзМТДП “Аёллар қаноти” партия Дастурида назарда тутилган мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда юксак билим ва малакага эга бўлган фаол, ташаббускор хотин-қизларнинг ҳуқуқий ва сиёсий ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, юксак салоҳиятли, янгиликка интилувчан хотин-қизларга ўз истеъдодларини намоён қилишлари учун имкониятлар яратиш мақсадида “Донолик ва ташаббускорлик – сиёсий етакчилик мезони” кўрик-танлови ўтказиб келмоқда. Кўрик-танлов уч босқичдан иборат бўлиб унда, ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол, 20 ёшдан кичик бўлмаган фаол хотин-қизлар, ЎзМТДП аъзолари иштирок этишлари мумкин.

2009 йилда ушбу кўрик-танловни ўтказиш жараёнида иштирок этганлар ва қўллаб-қувватловчилар 3000 нафардан ортиқни ташкил этган бўлса, 2010 йилда ушбу кўрик-танловга 5000 нафардан ортиқ партия фаоллари ва қўллаб-қувватловчилар жалб қилинди.

Мамлакатимизда турли соҳаларда ижод ва меҳнат қилаётган истеъдод эгалари, фаол хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижод намуналарини намойиш этиш, бандлик масаласини ҳал қилишга кўмаклашиш орқали уларнинг ижтимоий мавқеларини юксалтириш ва самарали рағбатлантириш мақсадида анъанавий тарзда “Мустақиллик – олий саодат” шиори остида хотин-қизлар форуми ўтказилиб келинмоқда.

Шунингдек, партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини амалга ошириш йўлида хотин-қизлар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш ва уларнинг партиямиз сафидаги салмоғини ошириш борасида турли ўқув семинарлари, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишга йўнатирилган “Хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги ўрни: қонуний кафолатлар ва уларнинг амалиётда қўлланилиши”, “Аёл ва ҳуқуқ”, “Аёл ва сиёсат”, “Жамиятнинг маънавий-маърифий соҳаси ривожида хотин-қизларнинг роли”, “Хотин-қизларни сиёсий-ҳуқуқий билимларини юксалтиришда сиёсий партияларнинг ўрни” мавзуларида илмий-амалий семинар ва конференциялар, жамиятнинг асосий бўғини бўлмиш оила институтини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган қонунларнинг ижросини таъминлаш, ёш оилаларнинг маънавий салоҳиятини ошириш ва уларнинг барқарорлигини таъминлаш, оилада юз бераётган ижтимоий муаммоларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишга кўмаклашишнинг янгича ёндошувларини аниқлаш мақсадида “Она ва бола саломатлиги мухофазаси – мустақил Ўзбекистон давлатининг ижтимоий сиёсатида марказий масала сифатида”, “Соғлом турмуш тарзи – саломатлик гарови”, “Оилавий муносабатларда маҳаллий урф-одат ва анъаналарнинг қўлланилиши”, “Ёш оилаларнинг барқарорлигини таъминлашда никоҳ шартномаларининг аҳамияти” мавзуларида давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил этиб келинмоқда.

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77, (8-371) 239-45-53

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзиллингизни киритинг ва янги маълумотлар, ҳабарлар ва маслаҳатларга почта оркали ега бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz