ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Андижон вилояти


Сайловолди тарғиботининг замонавий усулларидан фойдаланилади 24.09.2019

Сайловолди тарғиботининг замонавий усулларидан фойдаланилади


Бугун Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши томонидан “Партиянинг сайловолди тарғиботини ташкил этишнинг амалий масалалари ва ахборот технологияларидан фойдаланишнинг самарали усуллари” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Унда “Миллий тикланиш” демократик партияси фаоллари, ҳудудий партия ташкилотлари ходимлари, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети профессор ўқитувчилари, Республика Маънавият ва маърифат маркази вакиллари иштирок этдилар.

3.jpg

Семинар-тренинг жорий йил 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлигига бўлиб ўтадиган сайловлар олдидан партия ходимларининг сайловолди тарғиботини ташкил этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш билим ва кўникмаларини ошириш, хорижий замонавий тажрибани ўрганиш мақсадида ташкил этилди.

Семинар маърузалари ва баҳс-мунозараларида мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари ривожини таъминлайдиган, демократик талаб ва стандартларга тўла мос келадиган мустаҳкам қонунчилик базаси яратилгани, ОАВни эркин ва жадал ривожлантиришга, ахборот соҳасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган ўнга яқин қонун ҳужжатлари қабул қилинганлиги ҳамда Ҳаракатлар стратегиясида тақдим этилган соҳага оид янги қонун лойиҳаларининг мазмун-моҳияти, уларни ҳаётга татбиқ этишдан кўзланган мақсад ва вазифалар хусусида атрофлича тўхталиб ўтилди.

1.jpg

Таъкидланганидек, эндиликда матбуот хизматларининг асосий вазифаси партия ва депутатликка номзодларнинг мақбул имиджини яратиш, электорат орасида муносиб рейтингини шакллантириш билан бирга, партия ташкилотлари олдида турган мақсадларни рўёбга чиқаришда ўз тарафдорларининг ишончи ва қўллаб-қувватлашига эришишни ҳам кўзда тутади. Шу билан бирга, партия нашрининг жойлардаги ишончли ахборот манбаи сифатида ҳам намоён бўлишлари даркор. Бунинг учун матбуот хизмати мутахассислари оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик билан яқин алоқа ўрнатишлари, самарали тарғибот усулларидан фойдаланишлари, турли тарқатма материалларни тайёрлаб, матбуот ва интернет нашрлари учун малакали шарҳларни тақдим этишлари, журналистлар билан ҳамкорликда турли медиа-тадбирларни ташкил қилишлари лозим.   

4.jpg

Профессионал матбуот хизматининг фаолияти ишга нисбатан таҳлилий ёндашувга асосланади. Хулосага келишдан аввал ахборотларни текшириш ва таққослаш зарур бўлади. Табиийки, бундай сифатли ахборот матбуот ва жамоатчиликнинг диққат эътиборидан четда қолмайди. Кенг оммани кутилаётган воқеага аввалидан қизиқтириш – ҳар қайси режалаштирилган лойиҳа ёки коммуникация стратегияси муваффақиятини таъминлайди.

Семинар-тренингда иштирокчилар диққат-эътибори бугунги замон талабидан келиб чиққан ҳолда сайловолди ташвиқотни энг кўп фойдаланувчиларга эга бўлган ижтимоий тармоқларда олиб бориш усулларига қаратилди. Бу борада ривожланган давлатлар тажрибаси, сайловолди кампаниялар жараёнида қўлланган илғор тажрибалар ўзлаштирилди.

5.jpg

Шунингдек, семинар-тренингда сайловга доир PR технологиялар ва интервью бериш қоидалари, сайловолди тарғибот-ташвиқот ва ОАВ билан самарали мулоқот, сайловолди тарғиботнинг замонавий усуллари, депутатларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, сайлов жараёнларида ахборот технологиялари ҳамда ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш этикаси каби мавзу ва йўналишларда маърузалар тингланди, амалий машғулотлар ўтказилди.

photo_2019-09-24_18-05-35.jpg

Семинар қизғин савол-жавоб тарзида кечди. Маърузачилар ва иштирокчилар семинар доирасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, сайловолди кампанияси жараёнида зарур бўлган тавсия ва таклифлар мажмуини ишлаб чиқдилар.



ЎзМТДП Марказий кенгаши
Ахборот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz