ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Андижон вилояти


Қўштепа-2 археологик ёдгорлиги: Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асрашга барчамиз масъулмиз! 03.10.2019

Қўштепа-2 археологик ёдгорлиги: Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асрашга барчамиз масъулмиз!

Хабарингиз бор, Андижон вилояти Қорасув шаҳрида жойлашган “Мустақилликнинг 15 йиллиги” маҳалласидаги ноёб Қўштепа-2 археологик ёдгорлигидан ғишт ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланилаётганлиги тўғрисида маълумот бергандик.

Ушбу ҳолат юзасидан ЎзМТДП Андижон вилояти Кенгаши раиси Х.Оманов раҳбарлигида вилоят маданий мерос бошқармаси бўлим бошлиғи А.Асқаров, “Мустақилликнинг 15 йиллиги” МФЙ раиси Т.Сидиқова, профилактика инспектори А.Нурматов, Қорасув шаҳар ер ресурслари давлат кадастри хизмати бошлиғи Р.Хожибоевлар иштирокида ишчи гуруҳи тузилиб, 2019 йил 27 сентябрь куни Андижон вилояти Қорасув шаҳридаги “Мустақилликнинг 15 йиллиги” маҳалласида жойлашган “Қўштепа II” археологик ёдгорлиги атрофидаги қонунбузилиш ҳолатлари ўрганилди.

99.jpg

Ўрганиш давомида археология ёдгорлиги атрофида Ўзбекистон Республикасининг “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонуности ҳужжатлар билан белгиланган тартибларга зид равишда ишлар олиб борилаётганлиги аниқланди. Мазкур қонунбузилиш ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археологик тадқиқотлар институти катта илмий ходими, тарих фанлари номзоди Б.Абдуллаев билан суҳбатлашганимизда “Қўштепа II” археологик ёдгорлигининг кўшк қисми шимолидаги илк ўрта асрларга оид муҳофаза деворининг 20х2 метр баландлиги экскаватор ёрдамида қирқиб олинганлиги, кўшкнинг жанубида эса 4х5 метр баландлиги тахминан 4 метр жойидан ғишт қуйиб сотилаётганлигини билдирди.

8.jpg

Ишчи гуруҳи томонидан ушбу ҳолат бўйича фуқаро Б.Бозорбоевдан тушунтириш хати олинди ва объектга чегарадош бўлган 10 та хонадонда истиқомат қилаётган фуқаролар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, Ишчи гуруҳи аъзолари Қўрғонтепа тумани ҳокими А.Якубов ва туман прокурори С.Режаббоевлар билан учрашиб, улардан ёдгорлик муҳофазасига оид тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш сўралди.

5.jpg

Ишчи гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарори билан тасдиқланган “Моддий маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиниши, асралиши ва улардан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом”нинг “Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектига етказилган моддий зарар миқдорини ҳисоблаш методикаси”га асосан археологик ёдгорликка етказилган зарар миқдори ҳисоблаб чиқилиб, қонуний тартибда кўриб чиқилиши учун ҳужжатлар Қўрғонтепа туман прокуратурасига тақдим этилди.


“Миллий тикланиш” демократик партияси яна бир бор барча фуқароларни Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини асраб-авайлашга чақиради!




Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz