ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Андижон вилояти


02.07.2019

Аҳоли муаммолари ўрганилмоқда


Хабар берганимиздек, ЎзМТДП фракцияси аъзолари аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш, одамларни рози қилиш тамойили асосида юзма-юз учрашувлар, сайёр қабуллар ўтказиш мақсадида ўзлари сайланган сайлов округларида бўлдилар.

ЎзМТДП фракцияси аъзоси Абдурашид Тўхтабоев Андижон вилояти Курғонтепа туманидаги 5-умумтаълим мактабида “Шахрихонсой” МФЙ фаоллари билан учрашиб, аҳоли муаммоларини ўрганди. Шунингдек, депутат тумандаги тадбиркорлик субъектларида ҳам бўлиб, уларнинг фаолияти билан қизиқди. Таклиф ва муаммолар ўрганилиб, тегишли тавсиялар берилди.

65943920_429646361100369_5282460511634456576_n.jpg

Депутат сайловчилар билан учрашувлар чоғида маҳаллалардаги хонадонларда бўлиб, уларни қийнаётган мавжуд муаммоларни ўрганди. Уларнинг ечими бўйича туман мутасадди ташкилотларига тегишли тавсиялар берилди.

65535278_429680307763641_6225533371607416832_n.jpg

Учрашувлар давомида халқ депутатлари Қўрғонтепа тумани ва Хонобод шаҳар Кенгашлари депутатлари ва фаоллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги ҳамда Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг бешинчи саммитидаги нутқларида илгари сурилган таклиф ва ташаббусларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 20-ялпи мажлисидаги нутқидан келиб чиқадиган устувор вазифаларни атрофлича ўрганишга бағишланган тадбирлар ўтказилди.

65770882_429602067771465_7517507985770283008_n.jpg


****

ЎзМТДП фракцияси аъзоси Шерзод Қулматов ўзи сайланган ҳудуд Сирдарё вилоятининг Сардоба тумани аҳолиси вакиллари билан учрашиб, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганди.

Аҳоли хонадонларида бўлган учрашувларда депутатга туманнинг “Гулзор” қўрғони “Бирлик” маҳалласида яшовчи фуқароси Буойша опа Усмонава I гуруҳ ногирони эканлигини айтиб,  анча вақтлардан буён ногиронлик аравачасига эҳтиёжи борлигини, аммо унинг туман мутасадди ташкилотларига қилаётган мурожаатлари фойдасиз бўлаётганини билдирди.

Депутат Шерзод Кулматовнинг саъй-ҳаракати билан қисқа фурсатда Буойша опа ногиронлик аравачаси билан таъминланди.

IMG_1893.JPG

 


 


 



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz