ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Андижон вилояти


“Бибисешанба” зиёратгоҳи ўрганилди 08.10.2018

“Бибисешанба” зиёратгоҳи ўрганилди

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг барча даражадаги ташкилотлари томонидан мамлакатимизда мавжуд моддий маданий мерос объектларини тўлиқ инвентаризация қилиш, уларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш ҳамда бу боради аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш мақсадида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Партия Андижон вилоят кенгаши, вилоят маданият бошқармаси ҳамда вилоят маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш давлат инспекцияси вакиллари билан ҳамкорликда вилоятдаги маданий мерос объектлари ўрганилиб, қайта хатловдан ўтказилмоқда.

Вилоятда жами 378 та маданий мерос объектлари рўйхатга олинган. Шундан 23 таси вилоятнинг Қўрғонтепа тумани ҳудудида жойлашган.

Тумандаги “Жаннатбулоқ” МФЙ ҳудудидаги Султонобод қишлоғида жойлашган “Бибисешанба” зиёратгоҳи 200 йил аввал бунёд этилган. Зиёратгоҳ атрофидаги “Кўк булоқ”, “Сўнгал булоқ” ва “Яра чақа” номли булоқларнинг суви шифобахшлилиги билан аҳамиятлидир.

 Ҳозирда мазкур зиёратгоҳни ободонлаштириш орқали ташриф буюрувчилар сонини янада ошириш режалаштирилмоқда.

Ўрганишлар давом этмоқда.


ЎзМТДП Андижон вилоят кенгаши матбуот хизмати

 



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz