ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Андижон вилояти


14.05.2019

Кексалар доимо ардоғимизда!

Мурувват, аҳиллик ва ҳамжиҳатликни улуғловчи Рамазон ойида эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини янада мустаҳкамлаш халқимизга хос анъаналардан.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси депутати Мухторжон Халилов ташаббуси билан Андижон “Саховат” кексалар ва ногиронлар учун интернат уйида истиқомат қилувчиларнинг Боғишамол ҳудудида жойлашган “Хайвонот боғи”га саёҳати уюштирилди.

3.JPG

Ҳайвонот боғида меҳмонларга махсус электромашиналарда хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган. Кексалар бу сўлим масканда кўрсатилаётган эътибор ҳамда яратилган қулай шароитлардан манун эканликларини изҳор этдилар.

Отахон ва онахонлар учун ифторлик ҳайрия дастурхони ёзилиб, мазали таомлар тортиқ қилинди. Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар дилларга хушнудлик улашди.

2.JPG

9.JPG

“Саховат” уйида истиқомат қилувчилар ташаббускор Мухторжон Халиловга ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Андижон вилоят кенгашининг ходимларига самимий миннатдорчиликларини билдирдилар.

Инсонларга саҳоватли бўлиш, айниқса ногирон ва якка-ёлғиз қарияларни кўнглини хушнуд этиш ҳар биримизнинг бурчимиз. Бундай тадбирларнинг ўтказилиши юртдошларимизнинг эртанги кунга ишончи янада оширади.

 

 

Сардор ДАМИНОВ,
ЎзМТДП Андижон вилоят кенгаши
девони бош мутахассиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz