ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Андижон вилояти


Халқ вакили халқ дарди билан яшайди 17.12.2018

Халқ вакили халқ дарди билан яшайди

Депутат – халқ вакили. Унга одамларнинг ишончи сабаб муҳим вазифалар юклатилади. Шу ишонч эвазига у халқ манфаатларини ҳимоя қилади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 12 июль куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида “Депутат бўлиш, халқ ишончини қозониш ва уни муносиб равишда оқлаш — бу осон эмас. Бундай шараф ҳар кимга ҳам насиб этмайди. Депутат — фикри зикри билан халққа энг яқин одам, доимо эл-юртнинг ташвиш ва муаммолари билан яшайдиган, катта билим ва тажрибага эга бўлган шахс”, дея таъкидлаган эдилар.

Шундай депутатлардан бири ҳалқ депутатлари Андижон туман Кенгашига Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясидан сайланган депутат Салимжон Иминовдир. Боиси катта ҳаётий тажриба, мазмунли меҳнат фаолиятга эга бўлган Салимжон Иминов ўз вақтида маҳаллий кенгаши депутатлигига 5 марта сайланган.

Кўриниб турибдики, Дархон МФЙ фуқароларининг Салимжон Иминовга ишончлари баланд. С. Иминов нафақат депутат, балки маҳалланинг фахрийси сифатида ҳудуддаги тўй ва бошқа маросимларни ихчамлаштириш, оилалар тинчлигини сақлаш, кам таъминланган оилаларга ёрдам қўлини чўзиш, ёшларни иш билан таъминлаш каби ишларда бош қош бўлади. Бундан ташқари, маҳалла аҳолисини қийнаб келаётган муаммоларни уларнинг мурожаати асосида депутатлик ваколатидан фойдаланиб имкон қадар ижобий ҳал қилиб келмоқда.

Мисол қилиб айтадиган бўлсак, Андижон тумани Дархон МФЙ ҳудудининг асосий йўл қисми ачинарли аҳволга келгани, аҳоли газ таъминотидан буткул узилгани каби қатор муаммолар мавжуд эди. 2018 йил 15 сентябр куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов айнан шу маҳалла аҳолиси билан учрашув ўтказди. Фурсатдан унумли фойдаланган депутат С. Иминов вилоят ҳокимига кўчани асфальтлаштириш ва газ таъминотига улаб беришида амалий ёрдам беришини сўраган. Мазкур мурожаатдан сўнг, вилоят ҳокими тегишли ташкилот вакилларига топшириқ бериб, 10 кун ичида муаммони бартараф этишларини буюрган. Депутат ташаббуси билан мазкур топшириқ ўз муддатида амалга оширилиб, маҳалла йўллари асфальтлаштирилди, Маҳалла аҳли газ таъминоти билан тўлиқ таъминланди.

Бу каби эзгу ишларни кўплаб мисол келтириш мумкин. Энг асосийси, маҳалла аҳлининг муаммолари ўзлари сайлаган ЎзМТДП депутати орқали ҳал этилаётганида.

Бир сўз билан айтганда, ҳозирда нафақада бўлишига қарамай ўзининг самимийлиги, меҳнатсеварлиги ва шижоати билан ҳали ҳануз ҳалқнинг дардига даво излаб юрган ЎзМТДП депутати С. Иминовдек фидоий депутатлар кўпайишини истаб қоламиз.

Зеро, юртимизда кучли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатларга шу орқали муносиб улуш қўшишимиз шубҳасиз, ЎзМТДП электорати манфаатларини таъминлаш, ҳаётимизни янада фаровон қилиш, Ватанимиз тараққиётини юксалтириш йўлида муҳим амалий қадам бўлади.

Сардор ДАМИНОВ,

ЎзМТДП Андижон вилоят кенгаши мутахассиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz