ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Андижон вилояти


06.05.2019

Хотира турнирлари ўтказилмоқда


Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Хоразм вилоят кенгаши, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Самбо ассоциацияси вилоят бўлими ҳамкорлигида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, II-даражали “Соғлом авлод учун” ордени соҳиби Рустам Юлдашев хотирасига бағишлаб Самбо бўйича анъанавий хотира турнири ўтказилди.

Мусобақада ёш тоифаси бўйича 2003 йилдан 2009 йилгача бўлган болалар ва ўсмирлар иштирок этдилар. Улар тенгдошлик асосида ўзаро беллашдилар. Майдонда турли вазн кўрсаткичларида куч синашган ўғлонлар устозларидан ўрганганларини маҳорат билан намойиш қила олишди. Муросасиз кечган курашлар давомида энг кучлилар ғолибликни қўлдан бой бермадилар. Меҳмонлар қизғин олишувларнинг гувоҳи бўлишди. Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятларидан ташриф буюрган ёш самбочиларнинг эпчил ҳаракатлари барчада катта таассурот қолдирди.

photo_2019-05-06_09-02-30.jpg

– Мусобақада вилоятлардан келган тенгдошларимиз билан яқиндан танишдик ва дўстлашдик. Самбо ҳаракатларини пухта бажариб, дастлабки кўникмаларимизни янада мустаҳкамладик. Ўрганганларимиз, эришаётган муваффақиятларимиз келажакда ўз мевасини беришига ишонаман. Устозимиз – Рустам Юлдашевдек спортни ривожлантиришга ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшиш учун ҳамиша олға интиламиз. Барчамиз, албатта, Ўзбекистоннинг мард ва жасур ҳимоячилари бўлиб етишамиз, - дейди турнир иштирокчиси Тоҳир Ражаббоев.

Натижаларга кўра, қатнашчилар ўн беш вазн тоифаси бўйича биринчи ўринларни қўлга қиритдилар. Шулардан 26, 29 килограмм вазн кўрсаткичи билан қатнашганлар – Бухоро вилояти вакили Руслан Исҳоқов, Урганч шаҳридан Асадбек Рўзметовлар ўз чиқишлари билан ҳакамлар эътирофига сазовор бўлдилар. 

photo_2019-05-06_09-02-48.jpg

Ортидан улуғ ном, шону шараф қолдирган устозларга муносиб бўлиш ҳар бир ёшнинг шогирдлик бурчидир. Гўзал қадриятлар, урф-одатлар эъзозланадиган юртда бу каби эзгу анъаналар ҳеч қачон сўнмайди, аксинча, ҳамиша бардавом бўлаверади!

 

 

ЎзМТДП Андижон вилоят кенгаши ҳамда “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими томонидан Андижон болалар ва ўсмирлар футбол мактабида “Уч авлод учрашуви” тадбири ташкил этилди.

Учрашув давомида фахрийлар, Андижон футбол клуби шарафини муносиб ҳимоя қилган бир гуруҳ футболчилар майдонда тўп сурган даврлари, жамоасининг довруғи, спортга умрини бахшида этган жонкуяларининг фаолияти ҳақида сўзлаб бердилар.

Шунингдек, Хотира турнири доирасида футбол бўйича мусобақа ўтказилди.

DSC_5389.JPG

Якунда Андижон шаҳридан Аҳмад Яссавий, Имом ал-Бухорий ҳамда Андижон тумани Айрилиш маҳалласининг ёш футболчилари совринли ўринларни қўлга киритдилар. Уларга ЎзМТДПнинг ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари топширилди.

DSC_5445.JPG


 

 




Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz