ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Андижон вилояти


16.11.2018

Миллий ҳунармандчиликни ривожлантиришда жойларда қандай муаммолар мавжуд?


Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси ҳунармандчиликни янада ривожлантириш, миллий ҳунармандчиликни асраб авайлаш ва ҳунармандлар манфаатларини ҳимоя қилишни ўзининг устувор вазифаларидан деб билади.

Андижон вилоятида ҳунармандчиликнинг кўплаб турлари қадимдан ривожланган бўлиб, Шахрихонда пичоқчилик, Избосканда наққошлик ва дўппидўзлик, Андижон шаҳрида эса темирчилик, бешикчилик ҳамда кулолчилик каби йўналишлари билан кўплаб юртдошларимиз фаолият юритиб келишади. Хўш, улар ўз фаолиятларини юритишлари учун етарли шарт-шароитлар яратилганми?

photo_2018-11-15_16-44-23.jpg

Шу каби масалалар билан танишиш, вилоятдаги ҳунарманлар фаолиятини ўрганиш, уларни қийнаб келаётган масалаларни имкон қадар ижобий ҳал этиш мақсадида ЎзМТДП Марказий ва вилоят кенгашлари вакиллари ҳамда депутатлари ҳудуддаги ҳунармандчилик марказларида бўлдилар.

Ўрганишлар жараёнида кулолчи Азизбек Исроилов уста хона қуриши учун бўш ерга эҳтиёжи мавжудлиги ҳамда бу санъатни янада ривожлантириш мақсадида шогирдлар тайёрлаш истаги борлигини билдирди.

photo_2018-11-15_13-34-38.jpg

- Миллий ҳунармандчиликнинг энг нозик ва машаққатли йўналишларидан бири бешикчилик билан шуғулланаман, - дейди уста ҳунарманд Дилмурод Эшматов. - Тайёрлаётган ҳунармандчилик маҳсулотларимизни сотиш учун жойимиз талаб даражасида эмас. Шу боис, маҳсулотларимизни туристларга кўрсата олмаймиз. Агар бизга қўшимча ер ажратилса, миллий ҳунармандчилик маҳсулотларимизни хорижлик турисларга намойиш қилиш имкониятига ега бўлар эдик.
Ҳозирда аниқланган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.



ЎзМТДП Андижон вилоят кенгаши ахборот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz