ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Андижон вилояти


Мурожаатнома ҳар биримизни фаолликка чорлайди 02.01.2019

Мурожаатнома ҳар биримизни фаолликка чорлайди

Муҳтарам юртбошимизнинг парламентга йўллаган Мурожаатномаси энг аввало халқимизнинг эришган ютуқлари ва мамлакатимизда келгуси йилларда амалга ошириладиган, кечиктириб бўлмайдиган вазифаларнинг таъминланишини белгилаб берди.

Жумладан, Мурожаатномада аввало иқтисодий ислоҳотлар, сўнг ижтимоий соҳадаги вазифаларга эътибор қаратилди. Сиёсий, суд-ҳуқуқ ва хавфсизлик, ташқи сиёсий фаолият ҳақида сўз борар экан, бунда барча амалга оширилаётган ишлар инсонлар манфаатига қаратилиши тамойили асосида йўл хариталари ишлаб чиқилиши устувор вазифа этиб белгиланди.

Шунингдек, биринчи марта ижро ва ҳисобдорлик механизми кўрсатиб ўтилди. Президентимиз ўтган икки йилда олиб борилган ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ишларни таҳлил қилар экан, барча даражадаги раҳбарлар ўз вазифасини сидқидилдан бажариши кераклигини таъкидлади.

Шу ўринда янги сиёсий тизимни ишга солиш, яъни бундан буён сиёсий партиялар томонидан ҳукуматни шакллантиришда, хусусан вазирларни тайинлашда уларнинг ўз соҳаси бўйича дастурларини тинглаши ҳамда фикр мулоҳазаларини баён этиши, демократик жараёнларни янада ёрқинлашишига йўл бермоқда. Парламент назоартини кучайтириш, вазирларни тасдиқлашни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига тақдим этилиши фикримиз далилидир. Маҳаллий Кенгашларда депутатларнинг фаоллигини ошириш, ҳокимларни лавозимларга тайинлашда Кенгашнинг хулосаси катта ахамиятга эга бўлиши, ижро ҳокимиятини Кенгашлардан ажартилиши тўғрисидаги фикрлар сиёсий партияларнинг келгуси сайловларда депутатликка номзодларни танлашда қўйиладиган талабларни кучайишига асос бўлади.  

2017 йил 12 июль куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишида сўзлаган нутқида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Маданият вазирлиги билан ҳамкорликни кучайтириши, туризм соҳасини ривожлантиришда аниқ ишларни амалга ошириши лозимлиги кўрсатиб ўтилган эди. Шунга кўра, партия ўз олдига белгилаб олган аниқ чора-тадбирлар асосида республикадаги мавжуд маданий мерос объектларини хатловдан ўтказди. Мурожаатномада ҳам туризм соҳасини ривожлантириш, хусусан зиёрат, эко, тиббиёт туризмларини йўлга қўйиш асосий вазифа эканлигини инобатга олсак, келгусида партиямиз олдида ўта муҳим вазифалар турганлигини кўрсатади. Биз ЎзМТДП фаоллари янада ташаббускор бўлмоғимиз лозим!    

Ҳамиджон Омонов,
ЎзМТДП Андижон вилоят кенгаши раиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz