ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Андижон вилояти


10.06.2019

Музейлар “Миллий тикланиш” ДП эътиборида


Ёш авлод қалбида маънавий меросимизга нисбатан ҳурмат туйғусини уйғотишда музейларнинг ўрни беқиёс, “Музейлар – авлодларни боғловчи маънавий кўприкдир” дея таъкидланиб келинади.

Андижон вилоятидаги музейларнинг ҳозирги ҳолати, уларнинг олиб бораётган фаолияти, ташриф буюрувчиларга яратилган шароитлар ҳамда “Музейлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг бугунги кундаги ижроси бўйича қандай ишлар олиб борилаётганлигини таҳлил қилиш мақсадида Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Андижон вилоят кенгаши, партиянинг халқ депутатлари вилоят кенгашидаги гуруҳи, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят бўлими, Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ҳамда музейшунос мутахассислар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

IMG_9899.JPG

Тадбир давомида мутахассислар томонидан “Музейлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш, музейларга тариҳий экспонатларни сотиб олиш учун пул маблағларини қайта ажратиш, таълим муассасаларидаги йўналишга оид фанларнинг амалиёт соатларини музейларда ўтилишини ташкил этиш ҳамда музейларни илмий-тадқиқот муассасалари даражасига олиб чиқиш каби бир қатор долзарб фикр-мулоҳазалар ўртага ташланди.

IMG_9912.JPG

Шунингдек, халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашидаги ЎзМТДП гуруҳи аъзолари томонидан жойларда “Музейлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг вилоятдаги ижросини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилиб, маҳсус саволнома асосида вилоят ҳудудидаги музейларнинг ҳозирги кундаги аҳволини ўрганиб чиқиш ва ўрганиш натижалари якунлари асосида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясига ташаббус масала киритишга келишиб олинди.

 



ЎзМТДП Андижон вилоят кенгаши матбуот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz