ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Андижон вилояти


“Навоий ворислари”  Республика кўрик-танловининг ҳудудий босқичлари ўтказилмоқда 28.11.2018

“Навоий ворислари” Республика кўрик-танловининг ҳудудий босқичлари ўтказилмоқда

Хабарингиз бор, шу кунларда Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси томонидан "Навоий ворислари" Республика кўрик-танловининг ҳудудий босқичлари ўтказилмоқда.

Танлов Алишер Навоий ҳаёти ва ижодини ўрганиш, асарлари мазмун-моҳиятини аҳоли, айниқса, ёш авлод онгу-шуурига чуқур сингдириш, буюк аждодимизнинг маънавий меросини кенг оммалаштиришга йўналтирилгани, улар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани билан аҳамиятли. 

Танловнинг Қашқадарё вилоят босқичида туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 13 ўқувчи энг кўп ғазал ёд олиш, ғазални ифодали ўқиш, ғазал матнининг насрий баёни (ёзма шарҳи)ни ярата олиш, ғазал матнидаги тушуниш қийин бўлган сўзларни изоҳлаш каби шартлар бўйича билим ва маҳоратини синовдан ўтказди. 

Косон тумани 3-умумтаълим мактаб ўқувчиси Фарангиз Жўраева Қарши шаҳрида ўтказилган кўрик-танловнинг вилоят босқичида биринчи ўринни қўлга киритиб, республика босқичига йўлланма олди. 

– Буюк бобомизнинг ижоди мисоли бир уммон, - дейди танловнинг вилоят босқичи ғолибаси Фарангиз Жўраева. – Мана, беш асрдан ортиқ вақт ўтибдики, унинг тубига етиб бўлмайди. Улуғ аллома асарларида дўстлик, садоқат, вафо, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, ростгўйлик сингари фазилатларни юксак пардаларда тараннум этилган. Бу эса биз, ёшларнинг юртга содиқ, фидойи, комил инсонлар бўлиб улғайишимизда муҳим ўрин тутади. 

photo_2018-11-27_14-59-50.jpg

ЎзМТДП Андижон вилоят кенгаши фаоллар залида бўлиб ўтган мазкур кўрик-танловнинг вилоят босқичида шахар ва туманлардан ташриф буюрган 14 нафар иштирокчи ғолиблик учун курашди.

Якуний натижаларга кўра, Хўжаобод тумани 8-умумтаълим мактаби ўқувчиси Шахризода Сиддиқова ғолиб деб топилиб, танловнинг Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорларга партиянинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

photo_2018-11-27_17-10-17.jpg





Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz