ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Андижон вилояти


Сайлов жараёнлари миллий қонунчилигимиз ва халқаро стандартлар асосида ўтказилади 10.01.2019

Сайлов жараёнлари миллий қонунчилигимиз ва халқаро стандартлар асосида ўтказилади


ЎзМТДП Андижон вилоят кенгаши томонидан Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлашда партия фаоллари ва депутатлари олдида турган устувор вазифалар тўғрисида семинар ташкил этилди.

Унда партия вилоят кенгаши фаоллари ва депутатлари, Андижон Давлат университети профессор ўқитувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Семинар давомида маърузачилар томонидан Мурожаатномада кўрсатиб ўтилган 2018 йилда халқимизнинг эришган ютуқлари ва мамлакатимизда 2019 йилда амалга ошириладиган, кечиктириб бўлмайдиган вазифалар, сиёсий партияларнинг келгуси фаолияти давомидаги муҳим вазифалар тўғрисида сўз юритилди.

Шунингдек, халқимизнинг сиёсий-ижтимоий ҳаётида ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган сайлов жараёнларини миллий қонунчилигимиз ва халқаро стандартлар асосида юқори савияда ўтказиш учун ҳар томонлама тайёргарлик кўриш ишларини олиб боришга қаратилган масалаларга атрофлича тўхталиб ўтилди.

Семинар сўнгида иштирокчиларнинг билдирилган таклиф ва мулоҳазалар инобатга олиниб, аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ҳамда Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятини аҳолини барча қатламларига етказишда тарғибот ишларини кучайтириш вазифа этиб белгиланди.

 

ЎзМТДП Андижон вилоят  кенгаши матбуот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz