ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Андижон вилояти


22.08.2019

Ёш авлод тарбиясига ким масъул?


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Андижон вилоят кенгаши томонидан Олтинкўл туманида партия Дастури ҳамда партиянинг 2020-2025 йилларга мўлжалланган сайловолди Платформаси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган дебат ташкил этилди.

photo_2019-08-21_15-50-19.jpg

Партия вакиллари ва депутатлари ҳамда Олтинкўл туманининг фаоллари иштирокида бўлиб ўтган дебатда фан-таълим, ижтимоий, маънавий ва маърифий соҳаларни янада ривожлантириш бўйича партия сайловолди Платформаси лойиҳасига қатор таклифлар билдирилди.

Партия фаоли, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Тоштемирова ёш авлодни етук ва баркамол қилиб тарбиялашда таълим муассасалари эмас, биринчи ўринда ота-оналар масъул эканлигини таъкидлаб, бу масалаларни қай тарзда амалга ошириш кераклиги бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

photo_2019-08-21_15-50-24.jpg

Тадбирда шунингдек, туман фаоллари партиянинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, суд-ҳуқуқ, иқтисодий, ижтимоий, ахборот ва ташқи сиёсат соҳаларида белгиланиб олинган вазифаларга алоҳида тўхталиб, уларни янада такомиллаштириш юзасидан ўз таклифларини билдирдилар.

photo_2019-08-21_15-50-28.jpg

Якунда ўртага ташланган саволлар, билдирилган таклифларни умумлаштирган ҳолда партия Марказий кенгашига тақдим этишга келишиб олинди.


Сардор Даминов,
ЎзМТДП Андижон вилоят кенгаши
девони бош мутахассиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz