ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Андижон вилояти


27.05.2019

“Ёшлар қаноти” фаолларининг Андижон бўйлаб саёҳати уюштирилди


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Андижон вилоят кенгаши “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан “Биз ёшлар тарихимизни асраймиз!” шиори остида партия сафидаги бир гуруҳ фаол ёшларнинг вилоятдаги тарихий қадамжолар ва маданий мерос объектларига ташрифи уюштирилди.

Саёҳатчилар дастлаб Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабга ташриф буюриб, шоир ижоди ва ўчмас хотирасига атаб барпо қилинган музейни кўздан кечирдилар.

photo_2019-05-24_12-58-01.jpg

Ёшлар Андижон давлат университети қошида ташкил этилган “Қатағон қурбонлари” музейига ҳам ташриф буюриб, Андижон тарихида ўчмас из қолдирган юртдошларимиз тарихи билан яқиндан танишдилар.

photo_2019-05-24_12-58-20.jpg

- Бугунги саёҳат биз ёшларда катта таассурот қолдирди, - дейди “Ёшлар қаноти” фаоли Нозима Азизова. - Андижон тарихи, урф-одатлари, юртимиз мустақиллиги учун курашган шахслар ва бунинг учун ўз замонида қатағон қурбонига айланган аждодларимиз хақида батафсил маълумотларга эга бўлдик. Мазкур саёҳатни ташкил этган "Миллий тикланиш" ДПга миннатдорчилик билдирамиз.

photo_2019-05-24_12-58-28.jpg

Саёҳат давомида "Ёшлар қаноти" фаоллари “Боғи бобур” номидаги истироҳат боғида бўлиб, буюк саркарда номи билан аталувчи “Заҳириддин Муҳаммад Бобур” музейи фаолияти билан яқиндан танишдилар.

photo_2019-05-24_12-58-33.jpg

ЎзМТДП Андижон вилоят кенгашида бўлиб ўтган самимий суҳбат якунида партия вилоят кенгаши раиси Хамиджон Оманов ёшларга партиянинг эсдалик совғаларини топширди.

 

ЎзМТДП Андижон вилоят кенгаши матбуот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz