ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Андижон вилояти


ЎзМТДП депутати Балиқчи тумани ахборот-ресурс марказига 250 та янги китоб тақдим этди 15.11.2018

ЎзМТДП депутати Балиқчи тумани ахборот-ресурс марказига 250 та янги китоб тақдим этди

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўзлари сайланган ҳудудларда бўлиб, жойлардаги аҳолининг ижтимоий аҳволини ўрганиш ҳамда уларни қийнаётган муаммоларга қонуний ечим топишга кўмаклашиб келмоқдалар.

ЎзМТДП фракцияси аъзолари Абдурашид Тўхтабоев, Авазбек Жалилов ва Акмал Жумабоевлар Андижон вилоятининг Андижон ва Хонобод шаҳарлари ҳамда Қўрғонтепа, Олтинкўл ва Балиқчи туманларида бўлиб, жойлардаги сайловчилар билан учрашувлар ўтказдилар.

Депутат Абдурашид Тўхтабоев Қўрғонтепа туманидаги 3-умумтаълим мактабида ўқитувчилар ва маҳалла фаоллари билан учрашув ўтказди. Учрашуда ўқитувчиларга яратилаётган шароит ва имтиёзлар ҳамда коррупцияга қарши кураш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, депутат туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари, тумандаги “Дардоқ” ҚФЙ, “Қизил тўқай” МФЙ аҳолиси вакиллари ҳамда “Абдувоҳиджон” фермер хўжалигида пахта йиғим-теримида иштирок этаётган теримчилар билан учрашувлар ўтказди.

Парламент аъзоси Авазбек Жалилов Балиқчи туманидаги “Тўмор” МФЙ қишлоқ врачлик пункитида ҳамда “Хўжаобод” МФЙ да жойлашган оилавий поликлиникада шифокорлар билан очиқ-мулоқотлар ўтказди. Депутат туман аҳолиси билан кечган очиқ мулоқотлар жараёнида туман ахборот-ресурс марказига 250 та янги адабиётларни тақдим қилди.

10-Олтинкўл сайлов округидан Қонунчилик палатасига сайланган депутат Акмал Жумабоев Андижон шаҳридаги 41-умумтаълим мактабида ўқитувчилар билан ҳамда шаҳардаги “Бирлик” ва “Шарифбекгузар” маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан учрашувлар ўтказди.

Учрашувлар давомида депутатлар жойлардаги мактаб ва мактабгача таълим муассасаларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, тиббиёт бирлашмаларида олиб борилаётган ислоҳотлар каби масалаларни яқиндан ўргандилар. Сайловчилардан тушган мурожаатлар рўйхатга олиниб, ижросини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва муассаса вакилларига кўрсатмалар берилди ҳамда депутатлик назоратга олинди.   

 

ЎзМТДП Андижон вилоят кенгаши ахборот хизмати 



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz