ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Бухоро вилояти


  “Аёллар қаноти” бухоролик хотин-қизлар муаммоларига ечим топа оляптими? 27.06.2019

“Аёллар қаноти” бухоролик хотин-қизлар муаммоларига ечим топа оляптими?


Юртимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги роли ва нуфузи ҳамда ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларга барча соҳаларда кенг шароитлар яратиб бериш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Мамлакатимизда кучли фуқаролик жамияти қуриш ғоясини аёлларимиз иштирокисиз амалга ошириб бўлмайди. Ушбу муҳим ғоя атрофида ЎзМТДП Бухоро вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари “Аёллар қанот”и фаоллари томонидан хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, ташаббусларини рағбатлантиришга ҳамда уларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Бугунги кунда партиянинг вилоятдаги 15519 нафар тарафдорларидан 8169 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Партия “Аёллар қаноти” томонидан жамиятда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш ва уларнинг партия ташкилотлари фаолиятида мунтазам иштирокини таъминлаш бўйича кўплаб амалий ишлар йўлга қўйилди.

Хусусан, жисмоний тарбия ва спортни фаол ривожлантириш, аҳолининг барча қатламларини, айниқса, айёллар ва ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, жамиятда соғлом турмуш тарзининг фойдаси ва устунлигини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Жисмоний ва руҳий баркамоллик сари!” лойиҳаси доирасида соғломлаштириш акциялари ўтказилди. Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилган 12 та ана шундай акцияларда бепул тиббий кўриклар ҳам ташкил этилиб, вилоятимизнинг 1000 дан зиёд хотин-қизлари ўз саломатликларини кўрикдан ўтказдилар.

“Хизмат – беминнат” лойиҳаси доирасида “Аёллар қаноти” фаоллари томонидан хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида маҳаллаларда истиқомат қилаётган вақтинча ишсиз хотин-қизларга қўшимча бепул касб-ҳунарлар ўргатилмоқда. Ўтган давр мобайнида хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида Бухоро вилояти бўйича 34 та ҳунармандчилик ўқув курслари ташкил қилинди. “Устоз-шогирд” анъаналари асосида Республика танловлар ғолиблари ва вилоятда кўзга кўринган ҳунармандлар, шу билан бирга кўнгиллилар томонидан хотин-қизларга тикувчилик, тўқувчилик, миллий либослар дизайнери, каштачилик, зардўзлик, кўрпадўзлик, гиламдўзлик, чопондўзлик, пазандачилик, қандолатчилик, миллий таомлар тайёрлаш, сартарошлик, дизайнерлик каби касб-ҳунарлар ўргатилмоқда.

“Уйма-уй” лойиҳаси доирасида ҳудудларда хотин-қизларни қийнаётган мавжуд муаммоларни аниқлаб, уларни бартараф этиш мақсадида партиянинг вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари “Аёллар қаноти” фаоллари томонидан маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлар билан ҳамкорликда 300 га яқин хонадонларга борилиб, хотин-қизлар муаммолари ўрганилди. Бандлик масаласида мурожаат этган 83 нафар аёллар иш билан таъминланди. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган 3 нафар хотин-қизга маҳаллий банклар томонидан 21 млн. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилишига кўмаклашилди. Кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 12 нафар аёлларга доимийлик асосида моддий ёрдам ажратилиб борилишига эришилди.

Хусусан, халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси Дилфуза Амонова Бухоро тумани аҳолиси вакиллари билан учрашувлари чоғида тикувчилик бўйича мустақил равишда фаолият юритиш истагида бўлган Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Фарангиз Низомидиновага Агробанк туман филиалидан саккиз ярим миллион сўмлик, Мустақиллик МФЙда яшовчи Дилафруз Адизовага эса ўн тўрт миллион сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилишида кўмаклашди.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус борасида ҳам “Аёллар қанот” фаоллари томонидан муайян ишлар амалга ошрилмоқда. Бу эса ўз ўрнида халқнинг ҳаётидан рози бўлиб, эртанги кунга умид билан яшашида асос бўла олади.

 

Гулчеҳра Шарипова,
ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши
девони етакчи мутахассиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz