ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Бухоро вилояти


01.06.2019

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни


1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, болалар дунёнинг, ҳаётнинг ажралмас қисми. Уларнинг беғубор табассуми, кўзларидаги эзгулик ва меҳр инсонни ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишини уйғотади.


Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Депутат билан саёҳат” лойиҳаси остида Нукус шаҳридаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларини Хўжайли туманидаги Миздахкон тарихий-археологик комплексига саёҳати ташкил этилди.

укеуке.jpg

IMG_0045.JPG


****


ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши ва партиянинг халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги гуруҳи ҳамкорлигида вилоятнинг Шофиркон туманидаги 1-сонли мактабгача таълим муассасасида ҳамда Бухоро шаҳридаги 74-сонли мактабгача таълим муассасасида “Маърифат карвони” акцияси ташкил этилди.

photo_2019-05-31_17-16-51.jpg

Тадбир давомида муассаса тарбияланувчиларига байрам туҳфаси сифатида китоблар ва ўқув қуроллари тақдим этилди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу акция беғубор қалб китобга бўлган қизиқишининг ортишида, маърифат, илм излашга бўлган интилишининг юксалишида муҳим аҳамият касб этади.

photo_2019-05-31_17-17-03.jpg


****


Сана муносабати билан ЎзМТДП Сирдарё вилоят кенгаши томонидан вилоятнинг Бахт шаҳрида жойлашган ўғил болалар махсус коллежида “Ким эпчилу ким чаққон” шиори остида спорт мусабақалари ўтказилди.

Мазкур мусобақаларда коллежнинг 127 нафар ўқувчиси спортнинг футбол, воллейбол, шахмат, шашка ва армрестлинг турлари бўйича ўзаро беллашдилар.

IMG_1398.JPG

Якунда ғолиб ва сов

риндорларга партия вилоят кенгашининг байрам совғалари топширилди.


****


ЎзМТДП Тошкент шаҳар, “Ёшлик” шаҳарчаси ҳамда Олмазор туман кенгашлари
ҳамкорлигида 106-сонли имконияти чекланган интернат мактабида Халқаро болалар куни муносабати билан “Болаларга беринг дунёни” мавзусида байрам тадбири ташкил этилди.

Имконияти чекланган ўқувчилар томонидан саҳна кўринишлари намойиш этилди, куй-қўшиқлар янгради. Айниқса, 6 ёшли Мўминанинг ҳиндча рақси фариштадек беғубор қизчанинг ҳаётга, яшашга бўлган умиди қанчалик буюклигини кўрсатди. Миллий гвардия курсантлари томонидан куй-қўшиқлар куйланди.

Байрам якунида ташкилотчилар томонидан 300 дан ортиқ болажонларга совға-саломлар, ширинликлар улашилди.

6.jpg


****

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Пастдарғом туман кенгаши туман мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев илгари сурган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш ҳамда 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан тумандаги 2-сон ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида “Маърифат карвони” акцияси доирасида тадбир ташкил этди.

ertetert.jpg

Тадбир ташкилотчилари байрам табриги сифатида муассаса тарбияланувчиларига китоблар жамламаси ва ўйинчоқлар тўпламини совға қилишди. Болажонлар томонидан тайёрлаган адабий-бадиий дастур билан давом этган тадбир кўтаринки рухда ўтиб, барчага бирдек завқ-шавқ улашди.


Байрам тадбирлари давом этмоқда





Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz