ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Бухоро вилояти


09.11.2018

159 нафар бухоролик йигит-қиз: уларни нима бирлаштирди?


Мамлакатимизда ёшлар истиқболи, келажаги йўлида муайян ишлар амалга ошрилмоқда. Хусусан, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилингани бу борадаги ишлар кўлами самарадорлигини янада оширди. Дарҳақиқат, ёшларга эътибор келажакка эътибор демакдир. ЎзМТДП сайловолди Платформасида кенг билимли, еркин фикрлайдиган, ўз қарашларида миллий ғоямизга таянган, ўз хатти-ҳаракати, ҳаёт тарзи билан миллий маънавий қадриятларга, ватанпарварлик ва инсонпарварлик ғояларига садоқатли ёшларни тарбиялаш устувор вазифалардан этиб белгиланган.
    
Партия Бухоро вилоят кенгаши мазкур вазифаларни амалга ошириш борасида ЎзМТДП Марказий кенгаши ташаббуси билан илгари сурилган қатор йирик лойиҳалар доирасида ёшлар, айниқса, уюшмаган ёшларни иш билан бандлигини таъминлаш, касб–ҳунарга йўналтириш борасида ҳам хайрли ва езгу ишларни амалга оширмоқда, янгича услуб ҳамда ташаббускорлик асосида фаоллик кўрсатмоқда.

Биргина партиянинг Бухоро вилоят кенгаши томонидан “Хизмат – беминнат” лойиҳаси доирасида жорий йилнинг шу даврига қадар 51 та бепул ўқув курслари ташкил етилди.
 
Мазкур ўқув курсларида 23 та уюшмаган ва 136 нафар кам таъминланган оила фарзандлари таълим ва касб–ҳунар сирларини ўрганмоқда. Курсларга 21 нафар кўнгилли ўқитувчилар раҳбарлик қилмоқда. Лойиҳада таълим олган 23 нафар ёшдан 12 нафари бугун олий таълим даргоҳлари талабалари сафидан ўрин олди. Дарҳақиқат, аҳолининг турли қатламлари орасига кириб бориб, уларнинг муаммоларини ўрганиш асносида ижобий ечим топаётган муаммолар кўлами фуқароларнинг партиядан, унинг фаолиятидан, маҳаллий Кенгашлардаги депутатларидан мамнунлигини кўрсатмоқда.

– “Хизмат – беминнат” лойиҳаси доирасида Жондор тумани марказида кимё фанидан ташкил етилган ўқув курсида бепул таълим олиб, грант асосида талаба бўлдим, – дейди кам таʼминланган оила фарзанди, 2 гуруҳ ногирони, айни дамда Бухоро Давлат тиббиёт институти 1-курс талабаси Умурзоқ Болтаев. – ЎзМТДПга, депутат Мамлакат Тошевага ҳамда устозим Ҳабиба Қораеваларга ўз миннатдорчилигимни бидираман.

– Келажакда ўз танлаган соҳаси бўйича жамиятда муносиб ўринга ега бўлишга интилиши бор ёшларни кўриб, кўнглингиз кўтарилади, – дейди талаба Умурзоқ Болтайевнинг устози Ҳабиба Қораева. – “Хизмат – беминнат” мана шу каби ёшларнинг орзулари қанотида муҳим бир пойдевор вазифасини ўтади, десак муболаға бўлмайди. Келгусида ҳам партия билан ҳамкорликни давом еттириб, беминнат хизмат асосида ёшлар келажаги учун фидокорона меҳнат қилишга ҳаракат қиламан.


Дилфуза Яхяева,
ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши девони етакчи мутахассиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz