ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Бухоро вилояти


1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни 01.10.2019

1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни


Сана муносабати билан Бухоро шаҳридаги Фавворалар майдонида ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши томонидан маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда ЎзМТДП Бухоро вилоят Кенгаши девони ва партиянинг туман ва шаҳар ташкилотлари ходимлари, маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳи аъзолари, БухДУ ҳамда Бухоро муҳандислик технология институтти профессор ўқитувчилари, вилоят халқ таълими ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари ходимлари, “Хизмат – беминнат” лойиҳаси иштирокчилари, партия фаоллари, талаба ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда “Хизмат – беминнат” лойиҳасида фаол иштирок этиб, талабалик бахтига муяссар бўлган ёшлар ва уларнинг ўқитувчиларини ҳамда партия тизимида қатор йиллар фаолият юритган устозларни муносиб рағбатлантириш мақсадидда ташкил этилди.

Тадбир аввали партия мақсад ва вазифалари устуворлиги акс этган видеоролик намойиши билан бошланди.

Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган партия вилоят Кенгаши раиси Махсуд Муҳаммедов сана муносабати билан устоз ва мураббийларни қутлаб, партиянинг йирик лойиҳалардан бири “Хизмат – беминнат” нинг мақсад вазифалари ҳақида кенг тўхталди.

Партия ташкилотлари томонидан жойларда лойиҳа асосида 63 та фан, таълим, спорт йўналишларида ўқув курслари ташкил этилган бўлиб, уларда ёшлар, айниқса, уюшмаган ёшлар, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари бепул таълим олмоқдалар.

Меҳнатлар самара бериб, мазкур лойиҳа орқали таълим олган ва Республикамизнинг нуфузли олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган 27 нафар ёшларимиздан 12 нафари давлат бюджети ва 13 нафари шартнома асосида талабаликка қабул қилинди.

Таъкидлаш ўрнилики, ушбу шодиёна кун аввало, ўзининг билим ва юксак тажрибаси, истеъдод ва маҳорати, инсоний гўзал фазилатларини, кўз нури ва қалб қўри, бутун борлиғини аямасдан, маърифат йўлида беминнат хизмат қиладиган азиз устоз ва мураббийларимизга бўлган халқимизнинг азалий ҳурмат-эҳтироми ва эъзозининг яққол намунасидир.

Тадбир давомида “Хизмат – беминнат” лойиҳасида фаол иштирок этиб, талабалик бахтига муяссар бўлган ёшлар ва уларнинг ўқитувчилари ҳамда партия тизимида қатор йиллар фаолият юритган устозлар муносиб рағбатлантирилди.

Сўнгида бадиий жамоларининг чиқишлари тадбирга янада кўтаринки руҳ бахш этди.

4.jpg

5.jpg

 


ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши Ахборот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz