ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Бухоро вилояти


Билимлар кунида партия вакиллари ҳам фаол иштирок этди 05.09.2019

Билимлар кунида партия вакиллари ҳам фаол иштирок этди


Куни кеча республикамиздаги барча умумтаълим мактабларида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан Билимлар куни тадбирлари бўлиб ўтди.

Партия Бухоро вилоят кенгаши раиси Махсуд Муҳаммедов, партия фракцияси аъзолари Назир Собиров, Жаҳонгир Ширинов, вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, партия фаоли Феруза Ибрагимова ҳамда партия фаоллари сана муносабати билан Бухоро шаҳридаги 6 умумтаълим мактабида бўлишди.

Партия фаоллари мактаб ўқувчи ва ўқитувчиларини байрам билан қутлаб, янги ўқув йилида омад ва зафарлар ёрлигини тилаб, мактаб остонасига илк бор қадам қўйган ўқувчиларга партиянинг эсдалик совғаларини топширдилар.

69813468_728835674225675_1677263936874872832_n.jpg

70261619_728835344225708_4835617418443227136_n.jpg

Партия Жондор туман кенгаши томонидан тумандаги 32-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган Билимлар кунида иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, партия фракцияси аъзоси Жаҳонгир Ширинов, партия Бухоро вилояти кенгаши девони раҳбари Феруз Абдуллаевлар тадбирда сўз олиб, мустақилликгача босиб ўтилган йўл, бугун амалга оширилаётган ислоҳотлар ва эртанги куннинг истиқболлари хусусида сўз юрдилар.

69410215_728849377557638_1231554831013904384_n.jpg

69829600_728830297559546_8380961708377636864_n.jpg

Тадбир давомида фаол ўқувчиларининг 10 нафарига партия вилоят кенгаши томонидан тайёрланган ўқув қуроллари ва эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, партия фаоллари Бухоро туманидаги 13-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ҳам бўлишиб, мактаб жамоасини янги ўқув йили билан қутлашди, мактабнинг фаол ўқитувчи ва ўқувчиларига эсдалик совғалари топширилди.

Шу куни партия туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари аъзолари ҳам жойларда умумтаълим мактабларида ташкил этилган Билимлар куни тадбирлари ва “Мустақиллик дарслари”да фаол иштирок этдилар.



ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши Ахборот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz