ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Бухоро вилояти


Бухорода партиянинг қуйи бўғинлари фаолияти қай даражада йўлга қўйилган? 25.07.2019

Бухорода партиянинг қуйи бўғинлари фаолияти қай даражада йўлга қўйилган?


Бошланғич партия ташкилотлари аҳолининг турли қатламлари орасига кириб бориб, самарали тарғибот тадбирларини ташкил этиш, партия ғояси, мақсад вазифалари атрофида партия хайрихоҳлари, ғояларини қўллаб-қувватловчи тарафдолар сафини оширишда муҳим ўрин тутади.

Шу маънода қуйи бўғин ишига аҳамият қаратадиган бўлсак, электорат манфаатларини таъсирчан ҳимоя қилиш, жойларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларда фаол иштирок этиш, ҳаётий таклиф ва тавсияларнинг ҳам улар томонидан илгари сурилаётгани муҳим сиёсий жараёнлар олдида фаолиятни янада кучайтиришни талаб этади.

Самарали тарғибот, ташвиқот тадбирлари натижаси ўлароқ қуйи бўғинга бирлашувчи партия хайрихоҳлари сонининг ортиб бориш ҳолатини жорий йилнинг 1 январи билан таққослайдиган бўлсак, Бухоро вилоятида 12667 нафар партия аъзоларини бирлаштирган 411 та бошланғич партия ташкилоти фаолият юритаётган эди. Сарҳисоб даврида эса ушбу кўрсаткич 463 тани ташкил этди ва аъзолар сони 15519 нафарга етди.

Бошланғич партия ташкилотлари партиянинг таянч бўғини саналгани боис, улар билан депутатлар ҳамкорлигини кучайтириш ҳам яхши самара беради.

Хусусан, “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти Олот пахта тозалаш МЧЖ ҳузурида ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти 26-Пайкент сайлов округидан сайланган ЎзМТДП фракцияси аъзоси Назир Собиров ҳамда партиядан туман Кенгаши депутатлигига сайланган депутатлар билан мунтазам равишда ҳамкорликда иш олиб боради.

Бундан ташқари мазкур бошланғия партия ташкилоти партия туман кенгаши томонидан ўтказилаётган турли тадбирлар, давра суҳбатлари, акциялар ҳамда аёллар ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиботига қаратилган турли спорт мусобақаларида, кўрик-танловларда ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.

Қуйи бўғин партия мақсад вазифалари тарғиботига қаратилган тадбирлар ташкил этиб, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва ЎзМТДП олдида турган устувор вазифалар ҳамда партия томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ишлардан аҳолини хабардор этиб келмоқдалар. “Озиқ-овқат хавсизлигини таъминлаш, халқ фаровонлигини оширишдан иборатдир”, “Миллий тикланиш ” газетаси кунлари лойиҳаси доирасида тарғибот тадбирлари ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан биргаликда “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш – ЎзМТДПнинг устувор вазифаси” мавзуларидаги ўтказилган давра суҳбатлари шулар жумласидандир.

Таъкидлаш жоиз, тумандаги мазкур намунали партия қуйи бўғини 2009 йилда ташкил этилган бўлиб, унда 49 нафар партия аъзоси бирлашган. БПТ раиси Ихтиёр Қорёғдиев партиянинг фаол аъзолари билан биргаликда партия тадбириларнинг самарали ташкил этилишида ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши сессияларига олиб чиқилиши лозим бўлган ташаббус масалаларда партия Олот туман кенгашига елкадош бўлиб келмоқда.

- Қуйи бўғин етакчиси сифатида депутатлар билан биргаликда аҳоли муаммоларини ўрганиш, ижобий ҳал этилишида кўмакдош бўлиш, шу билан бир қаторда ўтказиб келаётган тадбирларимиз давомида партияга хайрихоҳ сайловчиларнинг муносабатини тинглаш, қўллаб-қувватлашларини англаш бу шунчаки партияга аъзоликни эмас, балки халқнинг ризолиги ва ишончини ҳам англатади, - Ихтиёр Қорёғдиев. - Бошланғич партия ташкилотимиз аъзолари билан келгусида янада самарали иш олиб боришга ҳаракат қиламиз.

Партия туман ва шаҳар кенгашларидан сайловолди тарғибот тадбирлари ва сайловларга пухта тайёргарлик кўриш жараёнида айниқса, БПТлар фаолиятининг кучайтирилиши муҳим. Шу боис, қуйи бўғин фаолиятини жонлантириш, ўқув семинарлар, амалий тадбирлар орқали уларнинг билим ва кўникмаларини шакллантириш, намунали БПТлар фаолиятини оммалаштириш ва улар ўртасида танловлар ташкил этиш ҳам яхши самара беради.

 

ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши Ахборот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz