ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Бухоро вилояти


02.07.2019

Бухороликларни қандай муаммолар қийнамоқда?


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари Жаҳонгир Ширинов ҳамда Назир Собировлар Бухоро вилоятининг Жондор ва Қоракўл туманларида бўлиб, сайловчилар билан учрашлар ўтказдилар.

Депутат Жаҳонгир Ширинов Жондор туманидаги 25- ва 27-умумийтаълим мактабларида бўлиб, Мустақиллик ва Қаровул маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси вакиллар билан юзма-юз мулоқотларда бўлди. Учрашувларда депутат Сайлов кодексининг қабул қилинганлиги, унга киритилган ўзгартиришлар ва кодексининг махмун-моҳияти хусусида батафсил маълумот берди. Шунингдек, йиғилганлар депутатга ўзларини қизиқтирган саволлар ва муаммолар юзасидан мурожаат қилдилар.

5.jpg

Учрашувда кўпчилик аҳолининг эътирозларига сабаб бўлаётган табиий газ ва ичимлик суви таъминотидаги муаммолар, қишлоқлардаги трансформаторларнинг носозлиги ва уларнинг кам қувватлилиги, ички йўлларни асфальтлаштириш ҳамда ҳудуддан ўтувчи асосий йўлнинг таъмирталаблиги, аҳоли томарқа ерларини суғоришда учраётган муаммолар депутатнинг диққат марказида бўлди.

Тумандаги “Қаровул” МФЙ Хўжагулрез қишлоғи оқсоқоли Бобир Раҳмонов депутат  Жаҳонгир Шириновга мурожаат этиб, Хўжагулрез, Хўжагарой, Қаровул ҳамда Манғит қишлоқларидан ўтувчи йўлларни асфальтлаштириш ҳамда томорқа ерларини суғориш учун ариқ қазиш зарурати борлигини маълум қилиб, амалий кўмак сўради. 

Навраболик Қурбон Орзиев ҳам учрашув давомида депутатдан Бодомзор ва Арабхона қишлоқлари ҳудудидан ўтувчи йўлни асфальтлаштиришда ёрдам сўраб мурожаат этди. Шу Ҳудуд фуқароси Комил Имомов Қаровул қишлоғидаги М.Торобий қишлоқ врачлик пункти эски ҳунар техника билим юрти биносида фаолият кўрсатаётганлиги, бино мутлақо талабга жавоб бермаслиги боис аҳолига тиббий хизмат кўрсатишга яроқсизлигини айтиб, янги замонавий қишлоқ врачлик пункти қуриш учун амалий ёрдам беришни сўради.

7.jpg

Сайловчилар билан бўлган учрашувда аҳоли томонидан билдирилган муаммоли масалалар юзасидан депутат атрофлича жавоб бериб, тегишли туман ташкилотларининг ушбу масалалар ечими бўйича фикрларини тинглади ва тегишли кўрсатмалар берди. Аҳоли томонидан кўтарилган ҳар бир мурожаат депутат Ж.Ширинов назоратига олинди.


****


ЎзМТДП фракцияси аъзоси Назир Собиров партия Бухоро вилоят кенгаши раиси Маҳсуд Муҳаммедов билан биргаликда Қоракўл туманидаги "Дўстлик", "Хўжалар", "Тинчлик" маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, сайловчилар билан учрашди ва фуқароларнинг ишга жойлашиш, табиий газ, тиббиёт соҳасига оид билдирилган муаммолар юзасидан мурожаатларини тинглади. 

1.jpg

Учрашувда Камолот маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Санжар Баҳромов депутага иш масаласида мурожаат қилди. Мурожаат шу куннинг ўзидаёқ ижобий ҳал этилиб, Санжар Баҳромов 50-умумутаълим мактабига ишга жойлаштирилди.

Депутатга мурожаат этган II гуруҳ ногирони Ҳасан Хўжаевга даволаниши учун сиҳатгоҳга йўлланма ва янги қўлтиқтаёқ  олиб берилди.

ЎзМТДП депутатларининг сайловчилар билан учрашувлари давом этади.

 

 

ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши ахборот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz