ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Бухоро вилояти


Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний қадамжоси таъмирланишига 5 млрд сўм ажратилган 25.09.2018

Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний қадамжоси таъмирланишига 5 млрд сўм ажратилган

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясининг сайловолди Платформасида мавжуд маданий ёдгорликларни, Ўзбекистон шаҳарларининг тарихий қиёфасини сақлаб қолишда самарали чора-тадбирларни амалга ошириш, тарихий жойлар, меъморий ёдгорликларни бутун инсоният учун қимматли осори атиқалар сифатида асраб-авайлаш ва қайта таъмирлаш ишларига кўмаклашиш устувор вазифа  этиб  белгиланган. 

Айни кунларда партия Бухоро вилоят кенгашида  тузилган  ишчи гуруҳ мазкур вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда маданий мерос объектларини асраб авайлаш, келгуси авлодларга бус-бутун етказиш йўлида муайян ишларни амалга оширмоқда.

Таъкидлаш жоиз, вилоятда жами 660 та моддий маданий мерос объектлари рўйхатга олинган. Улардан 203 таси кадастр рўйхатидан ўтказилган, 323 тасининг чегаралари белгиланган. Бухоро вилоятидаги давлат муҳофазасида бўлган жами 660 объектнинг паспортлари тайёрланган. 126 қадимий уй-жой, 231 археология объекти, 303 архитектура ёдгорлиги муҳофаза ҳудудлари билан чегараланган. Ҳозирда вилоятда давлат муҳофазасига олиниши тавсия этилаётган 64 замонавий, тарихий ва маданий мерос объекти мавжуд.

hfghfghgfh.jpg

Партия ишчи гуруҳи Ғиждувон туманида жойлашган қадим Бухорода ўтган етти пирлардан биринчи пири муршид Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний қуддиса сирриҳу – Хожаи Жаҳон зиёратгоҳининг бугунги ҳолатини ўргандилар.

Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний қадамжоси таъмирланиши учун шу кунгача маҳаллий бюджет ҳисобидан 5 млрд сўм ҳамда 750 миллион сўмлик ҳомийлик маблағлари жалб этилган бўлиб, "Тошғозиқурилиш" МЧЖнинг 150 нафар ишчилари томонидан қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

fghfghhg.jpg

Ансамблга қўшимча таҳоратхона ва ошхона қурилиши ишлари ниҳоясига етказилиш арафасида. 6 000 минг кв.метр йўлакларга оҳактош ётқизилган. Қўшимча янги масжид барпо этилиб, қабр устига хазира ўрнатилмоқда. 3 та дарвоза қурилиб, зиёратгоҳ атрофи девор билан ўраб олинмоқда.


Ишчи гуруҳнинг ўрганишлари давом этмоқда.


ЎзМТДП Бухоро вилоят Кенгаши ахборот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz