ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Бухоро вилояти


22.07.2019

“Миллий тикланиш” ғояси, мақсад ва вазифалари ёшлар маънавиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда


Партия миллий ўзликни англаш, ватандошларимизда миллий ғурур ва қадр-қиммат туйғуларининг мустаҳкам қарор топиши масалаларига ҳамиша катта эътибор қаратади, «Биз киммиз? Аждодларимиз ким эди? Миллатимиз қандай фазилатларга таяниб, юксак марраларга эришди ва оламшумул шуҳрат қозонди?» деган масалаларга жавоб излаш партиянинг ҳамиша диққат марказида бўлади.

ЎзМТДПнинг cайловолди Платформасида илгари сурилган ушбу устувор вазифалр маънавий-маърифий соҳадаги ислоҳотларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Шу маънода партиянинг Бухоро вилоят Кенгаши партия ташкилотлари томонидан сайловчилар ва электорат манфаатлари устуворлигини таъминлашда, сиёсий саводхонлик ва ҳуқуқий маданиятни ривожлантиришда алоҳида аҳамият касб этувчи турли тадбирлар, акциялар, форумлар, очиқ мулоқотлар, учрашувларнинг ташкил этилаётгани ҳам аҳолининг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётида муносиб ўринга эга бўлиши ва партияга, эртанги кунга ишончининг мустаҳкам қарор топишида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Жорий йилнинг шу даврига қадар партия вилоят кенгаши партия ташкилотлари томонидан мафкура йўналишида 359 та турли мавзуларда тарғибот тадбирлари самарали ташкил этилиб, партия аъзолари, фаоллари, кенг жамаотчилик вакиллари қамраб олинди.

Аҳолининг турли қатламлари орасида ташкил этилган тадбирларда ЎзМТДП ғояси, мақсад вазифалари тарғиб этилиши билан бир қаторда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар, ўзгаришлар, янгиланишлар, аҳоли ва унинг манфаатлари устуворлигини таъминлаш, Президент фармон ва қарорларининг мазмун-моҳияти, эртанги фаровон ҳаёт мақсадиган қаратилган умуминсоний қадриятлар устуворлигига алоҳида аҳамият қаратилди.

Ҳисобот даврида партия вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари томонидан “Китобнинг ёшлар маънавиятини шакллантиришдаги ўрни ва аҳамияти” лойиҳаси доирасида “Китоб челлендж” акцияси, чекка маҳалла ва қишлоқларда яшовчи хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан маънавий-маърифий ва ахлоқий масалаларда кенг қамровли тушунтириш ишларини тизимли йўлга қўйиш мақсадида тегишли соҳа вакиллари иштирокида учрашувлар, “Жисмоний ва руҳий баркамоллик сари” шиори остида хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақалари, “Болаларга меҳр, эътибор – келажакка пойдевор” шиори остида тадбирлар, ёш оилалар ўртасида оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш, шунингдек, айрим оилалардаги мавжуд низоларни бартараф этиш мақсадида жойларда ўрганишларни ташкил этиш ҳамда депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатишда ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида давра суҳбатлари, "Депутат билан юзма юз" очиқ мулоқот лойиҳаси асосида "Депутат ва хотин-қизлар" мавзуларида учрашувлар ташкил этилди.

Бундан ташқари, муҳим саналарга бағишлаб, турли тадбирлар, учрашувлар ҳам ташкил этилиб, меҳнат ва уруш фахрийлари, кекса отахон ва онахонлар, аҳолининг кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож   қатлами ҳолидан хабар олинди. Уларга моддий ва маънавий кўмак берилди.

Дарҳақиқат, партия ташкилотлари томонидан режага мувофиқ ва режадан ташқари ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар ЎзМТДП ғояси, устувор вазифалари, мақсади тарғиботида етакчи аҳамият касб этгани каби жамоатчилик билан алоқаларни мустаҳкамлашда ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Эътироф этиш жоиз, ўтказилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирлари ёшлар маънавиятини юксалтиришда ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Зеро, бугуннинг ёшлари – эртанинг истиқболини белгилайди.

 


ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши Ахборот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz