ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Бухоро вилояти


24.06.2019

Миллий тикланиш – ўзликни англаш демакдир!


Миллий ўзликни англаш тарихни ўрганишдан бошланади. Тарихни билмасдан туриб инсон ўзлигини топиши амри маҳолдир. Ўзининг миллий давлатчилик, миллий маданият ва маънавият тараққиётининг тарихий тажрибасини ўзлаштирмаган халқ миллий тикланишга қодир эмас. Миллий ўзликни англаш ва миллий тикланиш орқали биз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва бошқа соҳаларда олдимизда турган вазифаларни муваффақиятли ҳал эта оламиз.

ЎзМТДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан “Ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихи” ҳамда “Миллий ғояни ривожлантириш концепцияси” мавзулари юзасидан ўқув семинар ташкил этилди.

Унда партия вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари ходимлари, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашларидаги ЎзМТДП гуруҳи аъзолари, Бухоро давлат университети ўқитувчилари, бошланғич партия ташкилотлари етакчилари, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Ўқув семинарни ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши раиси Махсуд Муҳаммедов кириш сўзи билан очиб берди.

Таъкидланганидек, ҳар бир халқнинг тарихи унинг этногенизи ва этник тарихи билан узвий боғлиқдир. Этногенизи ва этник тарих эса тарих фанининг бош масаласи бўлиб, Ўзбекистон халқлари тарихининг таркибий қисмини ташкил этади. Ҳар бир халқнинг келиб чиқишини ўрганишда унинг этник компонентлари таркибини аниқлаш зарурлиги, шундагина у ёки бу халқ ҳақида, унинг этногенизи ва этник тарихи, маданий мероси, сархатлари, давлатчилик тарихи ҳақида тўғри хулосага келиш маълум бўлиб қолди. Чунки, этногениз ва этник тарих масаласи ўта мураккаб муаммо бўлиб, у изланувчидан жиддий масъулиятли бўлишликни, тарихий изчиллик ва объективлик тамойилларига амал қилишни, муаммо илмий ечими йўлида эҳтиросларга берилмасликни қатъий талаб қилади.

- Миллатнинг шаклланиши халқнинг таркиб топиши каби узоқ давом этадиган тарихий ва этномаданий жараён бўлиб, миллат этник тарихининг энг юксак юқори чўққиси, камолот босқичи, бу босқичга кўтарилган халқнинг давлати миллат номи билан юритилади, - деди мавзу юзасидан сўзга чиққан Бухоро Давлат университети катта ўқитувчиси Умид Собиров. - У суверен давлат сифатида ўзининг ички ва ташқи сиёсатини мустақил юритади, умуммиллат тили давлат тили мақомини олади. Унинг давлат чегаралари қатъий, дахлсиз бўлиб, жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинади. Шу йўсинда миллатнинг ўзликни англаш даражаси юксак, миллий ғурур ва ватанга фидойилик, она замин ва халқига содиқлик миллат фуқароларининг ҳаёт мазмунига айланади.

Маълумки, миллатнинг иқтисодий ва сиёсий бирлашиши халқ оғзаки тилининг (лаҳжаларининг) яқинлашишиш асосида ягона миллий адабий тилнинг пайдо бўлишига олиб келади.

Тадбир давомида Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 8 апрелдаги “Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида миллий ғояни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойишининг мазмун-моҳияти хусусида ҳам сўз борди.

Мазкур мавзу юзасидан сўзга чиққанлар галобаллашув жараёнида ёшларни турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишларига йўл қўймаслик, таълим-тарбия сифатини яхшилаш ва самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар хусусида тўхталиб, ҳар бир партия ходимлари ва депутатлари миллий ғояни кенг тарғиб этишда тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтиришга алоҳида аҳамият қаратишлари лозимлигини таъкидладилар.

Тадбир давомида иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга соҳа мутахассисилари томонидан атрофлича жавоблар қайтарилди.

Куннинг иккинчи қисмида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан “ЎзМТДП фаолияти маҳаллий ОАВлар нигоҳида” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган демократик ўзгаришлар фуқароларнинг ахборот олиш ва уни тарқатиш борасидаги ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларининг мустақиллигини мустаҳкамлашга, мамлакатни демократлаштириш жараёнларида уларнинг ролини оширишга хизмат қилаётгани таъкидлаб ўтилди.

Сўзга чиққанлар ОАВларининг фаолияти, тарғибот тадбирларининг самарадорлигини ошириш мақсадида партия ғояси ва дастурий мақсадлари акс эттирилган мақолалар қамровини янада кенгайтириш, ўтказилган тадбирлар хусусидаги мақолаларни кичик ахборот шаклида эмас, балки кенгроқ ёритиш ва шу аснода газетхонларнинг сиёсий билимларини янада юксалтириш долзарблиги хусусида тўхталиб ўтишди.

   Учрашув давомида журналистлар томонидан партия билан ҳамкорликда самарали иш олиб бориш ва ОАВ фаолиятини ва фаоллигини янада такомиллаштириш борасида фикр-мулоҳазалар ўртага ташланди.  

Тадбир сўнгида партия фаолиятини ОАВ кенг тарғиб этишда фаоллик кўрсатган маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, бир гуруҳ журналистлар ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 


ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши Ахборот хизмати

 



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz