ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Бухоро вилояти


XVII асрга оид Моҳитобон жомеъ масжидида 15 миллиард сўмлик лойиҳалар амалга оширилади 15.10.2018

XVII асрга оид Моҳитобон жомеъ масжидида 15 миллиард сўмлик лойиҳалар амалга оширилади

ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши ишчи гуруҳининг навбатдаги манзили Шофиркон тумани Хожа Ориф маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Хожа Ориф Ар Ревгарий Моҳитобон жомеъ масжиди  бўлди.

Моҳитобон жомеъ масжиди XVII асрга оид қадимий ёдгорлик бўлиб, 1909 йилда Бухоро амири Саид Олимхон томонидан қайта қурилган. Мустақиллик йилларида қайта таъмирланиб, сўлим зиёратгоҳга айлантирилган.

Айни пайтда зиёратгоҳ ҳудудида кенг кўламли қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу масжид жойлашган зиёратгоҳни ободонлаштириш,  қайта қуриш учун давлат ва саховатпеша ҳомийлар маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 15 миллиард сўмлик бир нечта лойиҳалар асосида 200 ўринли замонавий меҳмонхона, барча қулайликларга эга бўлган таҳоратхона, қариялар чойхонаси, маънавият маркази ва фаоллар зали, дам олиш майдончалари, иккита автотураргоҳ, ҳунармандчилик маркази ва турли эсдалик совғалар ҳамда ҳунармандчилик буюмлари билан савдо қилувчи дўконлар қурилмоқда.

Янгидан 300 кишилик масжид барпо этилиб, эскиси туман тарихи музейига айлантирилиши кўзда тутилмоқда.

Шу пайтгача бу ерда қарийб 10 миллиард сўмлик ишлар бажарилган. Қурилиш ишлари давом этаётганига  қарамай, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар оқими аввалги йилларга нисбатан икки бараварга кўпайганини кузатиш мумкин.

Ишчи гуруҳнинг ўрганишлари давом этмоқда.]


ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши  Ахборот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz