ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Бухоро вилояти


Муҳим аҳамиятга эга фестиваль 07.11.2018

Муҳим аҳамиятга эга фестиваль

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни қабул қилинган “Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори соҳанинг янада ривож топишида айни муддао бўлди. Ушбу халқаро фестивалнинг ўтказилиши миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш, халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатининг кўп асрлик анъаналарини сақлаб қолишда ҳам ўз ўрни ва аҳамиятига эга бўлди.

Дарҳақиқат, юртимизда ҳунармандчиликни ривожлантириш, ҳунармандчилик билан шуғулланувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон ҳунармандчилигининг бошқа мамлакат ҳунармадчилигидан фарқи шундаки, Ўзбекистонда қадимий ҳунармандчилик турларининг кўплиги ва давомийликка эга сулолалар анъаналарининг  бардавомлигидадир. Ҳунармандчилик, албатта,  авлоддан-авлодга ўтиб бориб,  сайқалланади. Хорижда эса мана шу шажаралар  давомийлигини жуда оз учратасиз.

Кулолчилик билан шуғулланувчи олтинчи сулола вакили ҳисобланаман. Фарзанларим еттинчи сулола вакиллари.  Таъкидлаш жоиз,   Ўзбекистонда фестивалнинг халқаро даражада ўтказилиши юртимиз миллий анъаналарининг давомийлигини ва уларни давлат томонидан ривожлантирилаётганлигини яна бир бор дунёга намойиш қилиш учун имкон вазифасини ўташи билан бир қаторда миллий  қадриятларимизни тиклашда, тарихий улуғворлик ҳамда янги иш ўринларининг яратилиши,  мамлакатимизда экспорт бозори билан бирга туризмни ривожлантиришда ҳам  омил бўлиб хизмат қилади.

Ишонаманки,  ёш авлоднинг боқий мерос,  ота-мерос саналган ҳунармандчилик турларига ва анъаналарига нисбатан қизиқиши, ҳурмат ва эҳтиромининг яна бир бор  юксалишида ушбу фестивалнинг  аҳамияти юқори бўлади.

Халқаро фестивалда юртимизда мавжуд ҳунармандчилик турларини  халқимиз ва хорижий меҳмонларга  яна бир бор намойиш этиб, ҳунармандчилигимизни очилмаган қирраларини намоён бўлишига эришишимиз мумкин бўлади. Шунингдек, мазкур фестиваль  янги,  ёш ҳунармандларимизнинг кашф этилишида, халқимиз ва хорижга танишилишида ҳам муҳим ўрин касб этади. 


Абдулло Нарзуллаев,

халқ депутатлари Ғиждувон туман Кенгашидаги

ЎзМТДП гуруҳи аъзоси,

ҳунарманд

 

 



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz