ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Бухоро вилояти


Қоровулбозор ва Бўзачи сардобалари ўрганилди   06.10.2018

Қоровулбозор ва Бўзачи сардобалари ўрганилди

ЎзМТДП Бухоро  вилоят кенгашида вилоятдаги мавжуд маданий мерос объектларининг бугунги ҳолатини ўрганиш мақсадида тузилган ишчи гуруҳининг навбатдаги манзили Қоровулбозор тумани бўлди.

Ўрганишлар тумандаги Қоровулбозор ва Бўзачи сардобаларидан бошланди.

Ўрта Осиёнинг жазирама иқлими сардобалар барпо этиш заруратини келтириб чиқарган. Абдуллахон II томонидан кўплаб сардобалар қурилган жумладан, Қоровулбозор ва Бўзачи сардобалари ҳам. Сардобалар асосан чорвачилик ва карвон йўллари билан боғлиқ равишда вужудга келган. Республикамизда сақланиб қолинган сардобаларнинг кўпчилиги ХIV-XVI асрлар орлиғида бунёд этилган. Қоровулбозор сардобаси шаҳар марказига яқин жойлашган бўлиб, сардобанинг 3 та дарвозаси бор, ҳовузининг кенглиги 15 метр. Айлана шаклидаги ҳовуз ва уни устини ёпиб турувчи гумбаз шаклида қурилган. Сардоба ҳовузидаги сувдан олиш учун мўлжаллаб қолдирилган махсус кириш жойи мавжуд. Қадимда Сардоба яқинида қудуқ бўлиб ундан чорва молларини суғориш мақсадида фойдаланилган.

Қоровулбозор сардобасидан 17 км узоқликда жойлашган Бўзачи сардобаси Қоровулбозор сардобасидан анча кичик бўлиб, унинг учта деразаси ва кириш жойи мавжуд. Диаметри 13 метрга тенг. Бу сардобага ҳам ернинг шўрлиги таъсир қилиб айрим жойлари нураб тушган. Айни вақтда  сардобанинг ҳовузи кўмилиб, оғир аҳволга қелиб қолган. Бугун у ернинг чорва молларига макон бўлгани эса ачинарли ҳолдир.

Сардобалар шундай маҳорат билан ишланганига қарамай бугун ернинг шўрлиги сабабли тўкилиб бормоқда. Ҳозирги кунда шўрланишнинг олдини олиш мақсадида сардоба орқа томонидан заҳкаш қазилиб шўрланишнинг оз бўлса ҳам олди олинмоқда. Шу билан бир қаторда сардоба атрофидаги ерлар ободонлаштирилиб, маҳаллий ўғитлар билан ер унумдорлиги даражаси оширилмоқда.

Туристик маршрут йўналиши бўйича Бухоро-Қарши магистрал йўлида тарихий обида мавжудлигини билдирувчи лавҳа ўрнатилди. Тарихий обида яқинидан ўтувчи 1-5 км йўл қайтадан асфальтлаштирилди. Тунги ёритгичлар ўрнатилди. Тарихий обида атрофини дам олиш масканига айлантириш мақсадида хиёбон қуриш ишлари 2019 йилнинг 1-чорагида бошланиши режалаштирилиб, сардобаларни таъмирлаш бўйича очилган “Сардоба МЧЖ” корхонаси зиммасига юклатилди.

Ўрганишлар давом этмоқда.


ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши Матбуот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz