ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Бухоро вилояти


Партия сайловолди Платформаси лойиҳасига бухоролик ёшларнинг таклифлари қандай? 04.09.2019

Партия сайловолди Платформаси лойиҳасига бухоролик ёшларнинг таклифлари қандай?


ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши томонидан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Дастури ва 2020-2025 йилларга мўлжалланган сайловолди Платформаси лойиҳаси муҳокамасига бағишлаб ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Унда сўз олган партия вилоят Кенгаши девони раҳбари Феруз Абдуллаев мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, уларнинг келажаги ва истиқболи йўлида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар хусусида тўхталиб, бу борада партиянинг янги таҳрирдаги сайловолди Платформаси лойиҳасида илгари сурилаётган устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратди.

Маълумки, “Миллий тикланиш” партияси кенг билимли, эркин фикрлайдиган, ўз қарашларида миллий ғоямизга таянган, ўз хатти-ҳаракати, ҳаёт тарзи билан миллий маънавий қадриятларга, Ватанпарварлик ва инсонпарварлик ғояларига садоқатли ёшларни тарбиялаб етиштиришни ўзининг асосий бурчи деб билади.


Очиқ мулоқот давомида Ўзбекистон фуқароси бўлган ҳар бир ёш билан ишлаш тизимида янгича механазимни жорий этиш, суд ҳуқуқ тизимида имкон қадар ёшлар ва уларнинг эртасига ғамхўрлик қилиш каби умуминсоний қадриятларга таянган ҳолда амалга оширилиши белгиланган лойиҳалар қаторида ёшлар масалаларига оид яна қўшимча бандларни киритиш, шу билан бирга ёшлар тадбиркорлигига алоҳида эътибор қаратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ масалаларни тегишли ташкилотлар билан бир қаторда партия ва унинг депутатлари томонидан ҳам назоратга олинишини таъминлашда жиддий ёндошувлар зарурати мавжудлиги таъкидланди.

Бундан ташқари мулоқот давомида ёшлар томонидан истеъдодли, иқтидорли ёшлар клубини ташкил этиш, ёшлар бандлигини таъминлашда ягона тизимни йўлга қўйиш ва назоратни кучайтириш ҳамда салоҳиятли кадрлар тайёрлаш масаласида тизимли ишларни йўлга қўйиш, хорижий тилларни мукаммал биладиган ёшларни четга чиқиб кетишини олдини олиш, юртимизда фаолият юритиши учун уларга кенг шароитлар яратиб бериш лозимлиги каби муҳим муносабат, таклиф ва ҳамкорлик лойиҳалари илгари сурилди.

fghgfh.jpg

Таъкидлаш жоиз, мулоқот жараёнида ўртага ташланган ушбу долзарб масалалар нафақат ёшлар келажагини таъминлашда муҳим ўрни тутади балки, ҳар бир инсон қалбида ватан тақдирига даҳлдорликни шакллантиришда ҳам аҳамият касб этди.



ЎзМТДП Бухоро вилояти кенгаши Ахборот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz