ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Бухоро вилояти


Партиядан маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлар фаол (ми?) 18.07.2019

Партиядан маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлар фаол (ми?)


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлар ўзига юкланган катта масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллигини янада кучайтириш, демократик жараёнларда ва сайловларда фаол иштирокини таъминлаш, мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлигига қаратилган турли ғоя ва қарашларни илгари суриш ва энг муҳими партия дастурий мақсад, вазифаларини кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилиш борасида муайян ишларни амалга ошириб келмоқдалар.

Хусусан, жорий йилнинг шу даврига қадар партия Бухоро вилоят Кенгашидаги ЎзМТДП гуруҳи аъзолари томонидан амалга ошрилган ишлар сарҳисобига аҳамият қаратадиган бўлсак, қонун ва ҳукумат қарорлари ижроси бўйича 102, фуқаролар мурожаатлари асосида 138 та сўровлар депутатлик назоратига олинган бўлиб, жами юборилган 240 та депутатлик сўровларининг 196 таси ижобий ҳал этилиб, 44 масаланинг ҳал этилиш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, амалий ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, маҳаллий Кенгашлар йиғилишларида 69 нафар мансабдор шахсларнинг ҳисоботи тингланиб, 49 та таклифлар доимий комиссиялар йиғилишларига ва 10 та ташаббус-масалалар Кенгаш сессияларга олиб чиқилиб, қарорлар қабул қилинишига эришилди.

Халқ вакиллари фаолияти давомида аҳолининг турли қатламлари орасига кириб бориб, улар муаммоларини ўрганиш билан бир қаторда амалга оширилаётган ислоҳотлар ижросини таъминлаш, Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус асосида ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш борасида ҳам самарали тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириб келмоқдалар.

Партиядан халқ депутатлари Олот туман Кенгаши депутатлигига сайланган Шерали Саломов 700 га яқин, Жасур Ҳаққиев 500 дан ошиқ, ЎзМТДП вилоят Кенгаши гуруҳи аъзоси Жамшид Муродов 100дан ортиқ ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари, шеърий тўпламлар, халқ оғзаки ижодиёти намуналаридан иборат китоблар жамланмасини умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари ва болалар ёзги дам олиш оромгоҳлари тарбияланувчиларига тақдим этдилар. Бундан ташқари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳи аъзолари партия ташкилотлари томонидан китобхонлик маданиятини тарғиб қилувчи турли тадбирлар, танловларда иштирок этиб, китобсевар ёшларни мунтазам рағбатлантириб боришни   йўлга қўйишди.

Таъкидлаш жоиз, аҳоли томонидан депутатга йўлланган мурожаатлар ечими депутатларнинг ваколат вазифасини қай даражада бажараётганлигини ҳам кўрсатади.

Халқ депутатлари Вобкент тумани Кенгаши депутати Амрилло Юсупов томонидан тумандаги Ширин МФЙда яшовчи Зилола Жумаеванинг мурожаати асосида яшаб турган уй-жойи кадастри ҳужжатларини тайёрлаб олишда учраётган муаммо бартараф этилиб, масала ижобий ечим топди.

Бундан ташқари, ҳудудга қарашли Кулолчи МФЙ да яшовчи Гулнора Иноятованинг маҳалла фуқаролар йиғинида қад кўтарган намунали уйларнинг маиший чиқиндиларини йиғиштириб олиш учун чиқинди ташиш машинасини мунтазам йўлга қўйиш бўйича ЎзМТДПдан сайланган туман Кенгаши депутати Лайло Шариповага амалий кўмак сўраб қилган мурожаати ҳам шу куниинг ўзидаёқ қаноатлантирилиб, машина қатнови йўлга қўйилди.

Халқ депутатлари Олот туман кенгаши депутати Зиёдулло Олтиевга туман марказида истиқомат қилувчи фуқаро Фарида Ҳожиева томонидан йўлланган мурожаат ҳам эътиборсиз қолдирилмади. Унинг саратон касаллиги билан оғриган 3 яшар қизи Фарангиз Ортиқованинг Тошкент шаҳрида навбатдаги даволаниши учун ордер олинишида кўмаклашилди.

Инсон манфаатлари – олий қадрият сифатида эъзозланадиган юртда амалга ошрилаётган ислоҳотлар жараёнида фаол ва ташаббускорлик асосида иш кўриш, халқ дарди, орзу истаклари билан яшаш наинки партия ходимлари, фаоллари балки партия гуруҳи аъзолари зиммасига ҳам катта масъулият юклайди.

Зеро, масъулият юки улкан ўзгаришлар ва тараққиёт йўлида турган мамлакат ривожига ҳам ҳисса бўлиб қўшилади.

 

ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши Ахборот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz