ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Бухоро вилояти


Сиёсий партия – фуқаролик жамияти институти 14.06.2019

Сиёсий партия – фуқаролик жамияти институти


Ушбу ном остида Бухоро вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази”ида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Бухоро вилоят кенгаши томонидан партия фаолларининг малакасини ошириш мақсадида ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинарда ЎзМТДП вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари ходимлари, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги ЎзМТДП гуруҳи аъзолари, Бухоро муҳандислик ва технологиялар институти доцентлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

IMG_1030.JPG

Ўқув семинарни ЎзМТДП вилоят Кенгаши раиси Махсуд Муҳаммедов кириш сўзи билан очиб, мамлакатни демократлаштириш ва модернизациялаш жараёнларида сиёсий партияларнинг роли хусусида тўхталиб, ЎзМТДП дастурий мақсад вазифаларини кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилиш жараёнини кучайтириш, фаолиятни жонлантириш ва янада такомиллаштириш борасида сўз юритди.

Маълумки, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллигини янада кучайтириш, демократик жараёнларда ва сайловларда фаол иштирокини таъминлаш, мамлакат тараққиёти, халқ фаровонлигига қаратилган турли ғоя, қарашларни илгари суриш борасидаги тизимли ишлар, амалдаги ислоҳотлар партия фаолиятини самарали ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади.

photo_2019-06-13_18-34-22.jpg

Тадбирда давомида мавзу юзасидан сўзга чиққан Бухоро муҳандислик ва технологиялар институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти, сиёсий фанлар номзоди Феруз Бафоев сиёсий партияларнинг аҳолига мафкуравий таъсири, фуқароларнинг сиёсий онги ва маданияти даражасини оширишдаги муҳим хизмати ва жамиятни демократлаштиришда сиёсий партияларнинг роли хусусида сўз юритди.

Семинар якунида партия фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан гуруҳларга бўлиниб, иш олиб борилди.

IMG_1168.JPG   

IMG_1200.JPG




ЎзМТДП Бухоро вилоят Кенгаши Ахборот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz