ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Бухоро вилояти


Сиёсий ўқувлар давом этмоқда 09.07.2019

Сиёсий ўқувлар давом этмоқда


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ташкилотларида партия тизимида фаолият юритаётган ходимларнинг билим ва маҳоратини оширишга қаратилган сиёсий ўқувлар ўтказилиши давом этмоқда.

Ана шундай ўқув семинарлардан бири ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши томонидан Когон шаҳрида ташкил этилди.

“Бошқарув механизми ва хизмат фаолиятида нотиқлик санъати, мулоқот маданияти ва коммуникатив компетенция” ва “Сиёсий лидернинг нотиқлик маҳорати” каби мавзуларида ташкил этилган навбатдаги ўқув семинарда ЎзМТДП вилоят кенгаши партия ташкилотлари ходимлари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳи аъзолари, Бухоро давлат университети ўқитувчилари, бошланғич партия ташкилотлари етакчилари, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Ўқув семинарни ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши раиси Махсуд Муҳаммедов кириш сўзи билан очиб берди.

Партия фаоли таъкидланганидек, ҳар бир партиянинг кучи етакчиларининг сиёсий салоҳияти, ташкилотчилик қобилиятига боғлиқдир. Сиёсий лидерлар жамиятда аввало етук шахс сифатида танилган ва тан олинган кишилар бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Партия лидери қанчалик билимли, маърифатли ва ташаббускор бўлса, демократик тараққиёт учун реал интилиши шунча кучаяди. Бу эса ўз ўрнида албатта, сиёсий ҳуқуқий тафаккурнинг юксалишига ҳам олиб келади. Бошқарув механизмида муҳим аҳамият касб этувчи мазкур жараён фаолият самарадорлигида етакчи ўринда туриши билан бир қаторда нотиқлик санъати ва мулоқот маданиятининг шаклланишида ҳам аҳамият касб этади. Ўз ўрнида нотиқлик ҳам муайян талабларни ўртага қўядики, бу сиёсий жараёнларда айниқса, қўл келади.

Хусусан, бошқарув кадрларида этика, лидерлик ва нутқ маданияти бўйича билим ва кўникмани мунтазам ошириб бориш ва мустаҳкамлаш орқали нотиқлик санъати ва маҳоратини шакллантиришга, ривожлантиришга эришиш мумкин бўлади.

photo_2019-07-09_12-40-57.jpg

Таъкидлаш жоиз, нотиқнинг ўзига бўлган ишончининг мустаҳкамлиги, ўз нутқида илгари сураётган фикрга тўла ишонч ҳосил қилиши ва шу билан бирга сабр-матонат, ирода, тиришқоқлилик ва қатъият билан фикрини тингловчига етказиши   ҳам тизим фаолиятининг самарадорлигида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар ўтмишдаги машҳур нотиқларнинг тажрибалари, XII асрда ёзилган воизлик санъати назарияси ва амалиётини талқин этувчи илмий, тарихий, услубий рисолалар ҳамда нотиқлик маҳоратининг ўзига хос талаблари, мулоқот маданияти, жамоатчилик жойларида маърузани бошлаш ва якунлаш жараёнларида аҳамият қаратилиши лозим бўлган муҳим қоидалар, усуллар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтишди.

Тадбир давомида иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга соҳа мутахассислари томонидан атрофлича жавоблар қайтарилди.

Куннинг иккинчи қисмида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисидаги нутқи юзасидан ЎзМТДПдан сайланган Когон шаҳар Кенгаши депутати Зебинисо Абдуллаеванинг партия фаоллари ва хотин- қизлар билан учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда депутат Давлатимиз раҳбари томонидан юртимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган эътибор, улар учун яратиб берилаётган кенг шарт-шароитлар, имкониятлар, уларни қўллаб-қуватлаш, 5 та муҳим ташаббус асосида иш билан бандлигини таъминлаш ва бу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида тўхталди.

photo_2019-07-09_12-40-58.jpg

Жумладан, у маърузаси давомида оилани мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва маданий ҳаётда аёлларнинг иштирокини кенгайтириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ҳақида ҳам батафсил маълумот бериб ўтди.

Бу йилги Олий Мажлис ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларда етук салоҳиятли, тажрибага эга, фаол хотин-қизларнинг депутат ва сенатор бўлиб сайланишларига қаратилган эътибор албатта, хотин-қизларнинг жамият ҳаётида мустаҳкам ўрни тутиб, фаол иштирокининг таъминланишида муҳим аҳамият касб этади.

Учрашув сўнгида депутат томонидан аҳолининг турли қатламлари орасига кириб бориш, хотин-қизлар билан ишлаш, улар муаммоларини ўрганиш, манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар кенг муҳокама қилиниб, фикр-мулоҳазалар алмашилди.


Гулчеҳра Шарипова,
ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши
девони етакчи мутахассиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz