ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Бухоро вилояти


Танқидий таҳлил – ёрқин келажак пойдевори 24.07.2019

Танқидий таҳлил – ёрқин келажак пойдевори


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Бухоро вилоят кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди.

Танқидий-таҳлилий руҳда кечган йиғилишда Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий Кенгаши ҳамда партия вилоят Кенгаши девони ходимлари, туман партия ташкилотлари раҳбарлари, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларидаги ЎзМТДП гуруҳи аъзолари, бошланғич партия ташкилотлари етакчилари, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Кенгайтирилган йиғилишда партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари томонидан ЎзМТДП сайловолди Платформаси ижроси, партиянинг жорий йил биринчи ярим йилликдаги фаолияти якунлари ва иккинчи ярим йилликдаги фаолиятининг асосий йўналишлари ҳамда партия фаолиятига оид бошқа масалалар муҳокама этилди.

Пленумда 2019 йил декабрь ойида парламент қуйи палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларга пухта тайёргарлик кўриш, мазкур жараёнга қадар тарғибот ва ташвиқот ишларини кучайтириш мақсадида ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”га мувофиқ белгиланган чора-тадбирлар дастури хусусида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

ЎзМТДПнинг Бухоро вилоятидаги 15519 нафар аъзоларидан 9581 нафарини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Турли соҳаларда ўз истеъдоди, иқтидори билан шуҳрат қозонган 109 нафар ёшлар партиямизнинг фаол, ёш аъзоларидан саналади.

Ҳисобот даврида “Депутат билан юзма-юз”, “Депутат ва ёшлар”, “Уйма-уй” ҳамда “Хизмат-беминнат” лойиҳалари асосида ЎзМТДПдан сайланган депутатлар ҳамда “Кўмак” тарғибот гуруҳи аъзолари жойларда учрашувлар ташкил этиб, 300 дан ортиқ аҳоли хонадоналирида бўлиб, улар муаммоларини ўрганишди.

Хусусан, “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида 286 та хонадонларга ташриф буюрилиб, 281 нафар ёшлар билан суҳбат олиб борилди. Лойиҳа асосида 98 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланиб, 7 нафар ёшлар иш ўринларига тавсия этилди. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли кредит масаласида мурожаат этган 12 нафар ёшларга тижорат банкларининг маҳаллий филиаллари томонидан жами 251 миллион сўмлик кредитлар ажратилишида кўмаклашилди.

“Хизмат – беминнат” лойиҳаси доирасида маҳаллий партия ташкилотлари томонидан жойларда фан ва спорт йўналишларида 53 та бепул ўқув курслари ташкил этилиб, курсларга 37 та уюшмаган ҳамда 136 та кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, жами 173 нафар ёшлар жалб этилди.

Партиянинг халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашидаги гуруҳи аъзолари томонидан амалга ошрилган ишлар сарҳисобига аҳамият қаратадиган бўлсак, қонун ва ҳукумат қарорлари ижроси бўйича 102, фуқаролар мурожаатлари асосида 138 та сўровлар депутатлик назоратига олинган бўлиб, жами юборилган 240 та депутатлик сўровларининг 196 таси ижобий ҳал этилиб, 44 масаланинг ҳал этилиш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, амалий ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, маҳаллий Кенгашлар йиғилишларида 69 нафар мансабдор шахсларнинг ҳисоботи тингланиб, 49 та таклифлар доимий комиссиялар йиғилишларига ва 10 та ташаббус-масалалар Кенгаш сессияларга олиб чиқилиб, қарорлар қабул қилинишига эришилди.

Кенгайтирилган йиғилишда партия фаоллари ва депутатлар йўл қўйган камчиликлар ва фойдаланилмаган имкониятларга алоҳида эътибор қаратилиб, айрим сусткашликка йўл қўйган туман ва шаҳар партия ташкилотлари ва гуруҳлари танқид қилиниб, уларга тегишли тавсиялар берилди, ўз фаолиятини янги босқичга кўтариши лозимлиги таъкидланди.

Пленум якунида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши Ахборот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz