ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Бухоро вилояти


Жорий йилда Бухорога қанча хорижий сайёҳлар ташриф буюрди? 14.08.2019

Жорий йилда Бухорога қанча хорижий сайёҳлар ташриф буюрди?

Юртимиз бой тарихга ва нодир маданий-тарихий меросга эга. Буларнинг ҳаммаси мамлакатимизда улкан салоҳияти ҳозирча тўлиқ ишга солинмаган туризм индустриясини ривожлантириш ва юртимизни жаҳон туризм марказларидан бирига айлантириш имконини беради.

ЎзМТДП сайловолди Платформасида туризмни ривожлантириш борасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида партиянинг халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашидаги гуруҳи томонидан вилоят ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари Ботиржон Шахриёровнинг эшитуви ташкил этилди.

Унда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги 2980-сонли “2017-2019 йилларда Бухоро шаҳри ва Бухоро вилоятининг туристик салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2017 йил 16 августдаги 3217-сонли “2018-2019 йилларда туризмни ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорларнинг жойлардаги ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.

photo_2019-08-14_17-07-26.jpg

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, вилоят ҳокимлиги вакиллари, ЎзМТДП вилоят Кенгаши партия ташкилотлари раҳбарлари ва маҳаллий Кенгашлардаги ЎзМТДП депутатлик гуруҳи аъзолари, вилоятдаги бошқармалар, туман ҳамда шаҳар хокимликлари мутасаддилари иштирок этган йиғилишда қайд этилишича, “2017 - 2019 йилларда Бухоро шаҳри ва Бухоро вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ижросини тўлиқ ташкил этиш борасида Бухоро шаҳри ва Бухоро вилояти туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш Дастури тасдиқланган.

97 та банддан иборат бўлган мазкур Дастурнинг бугунги кунда 85 та бандларининг ижроси тўлиқ бажарилиб, қолган 12 та бандларининг ижроси юзасидан зарурий ишлар олиб борилмоқда.

Вилоятга ташриф буюрган сайёҳлар сони 2019 йил 1 август ҳолатига, қарийб 2 млн нафарга етди. Бунда, хорижий туристлар сони 250 минг нафарга етиб, ўтган йилнинг мос даври (120,3 минг) га нисбатан 2,0 бараварга кўпайди. Улардан тушган тушум 70 млн. доллар эквивалентга яқин.

photo_2019-08-14_17-07-43.jpg

Туристларга янада қулай шароитлар яратиш ва хизматлар экспортини кўпайтириш мақсадида меҳмонхоналар, музейлар, кафе-ресторан, савдо шаҳобчалари ва бошқа объектларда хорижий валюта ҳамда халқаро пластик карталардан тўловларни ҳам миллий ҳам хорижий валютани қабул қилиш бўйича 68 та валюта айирбошлаш шахобчалари, 35 та автомотлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари ўрнатилди.

Бундан ташқари, вилоятда мавжуд 17 мингдан ортиқ оддий терминаллар ҳам халқаро тўлов карталарига (MASTER CARD, UNION PAY) хизмат қилиши ташкил этилди.

Марказий банкнинг вилоят бошқармаси маълумотларига кўра, ушбу тадбирлар натижасида 2019 йил I ярим йиллиги давомида хорижий туристлардан соф хорижий валюта тушуми жами 8 млн.АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига (4,4 млн.долл) нисбатан 1,8 бараварга кўпайган.

photo_2019-08-14_17-07-34.jpg

Вилоят миқёсида жами 100 дан ортиқ, жумладан Бухоро шаҳрида 72 та янги меҳмонхоналар қурилиш ишлари бошланди. Уларнинг 1 таси Бухоро шаҳрининг Ғиждувон ҳамда Газли кўчалари кесишмасидан Ҳиндистонинг “METRIC VENTURES” МЧЖга меҳмонхона қуриш учун 2,75 гектар ер участкаси ажратилиб, қурилиш ишлари бошланди.

Хорижий ва маҳаллий сармоядорлар билан олиб борилган музокаралар натижасида Бухоро шаҳрида ўн йилдан ортиқ вақт давомида ишламай турган 3 та йирик “Бухоро-палас” (480 та ўрин), “Зарафшон” (390 та ўрин) меҳмонхоналари 2017 йилда инвесторларга берилиб, уларда реконструкция ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, туристларни Бухорода кўпроқ қолишига имкон яратиш мақсадида бугунги кунда саёҳатчилар ташриф буюрадиган 105 та маданий мерос объектларини яхшилаш ва қўшимча 50 та объектга туристлар бориши учун шароитлар яратиш ишлари олиб борилмоқда.

photo_2019-08-14_17-07-40.jpg

Эко туризм (Жайрон, Зикри ва Хадича кўллаи, Қорақир, Оғитма), Гострономик туризм (Миллий таомлар, ширинликлар), Агротуризм (Ромитан, Бухоро, Ғиждувон, Вобкент туманлари) Қишлоқ туризми (ҳунармандлар, меҳмон уйлари), Маданий туризм (театрлашган томошалар), Пляж (Қуйи-мозор, Тудакўл) каби янги туристик маршрутлар ва хизматлар турлари ўзлаштирилди.

Бухоро шаҳар Афросиёб кўчасида “Authentic Travel” туристик компанияси томонидан франциялик Catherine Uiterdijk ҳамда Teunis Uiterdijk ҳамкорлар билан биргаликда “Сув минораси” негизида сайёҳларга хизмат кўрсатувчи “Бухоро тавр” объекти барпо этилди.

Шаҳар ва туманларда ҳар йили 12 та турли хилдаги маданий тадбирлар ва фестиваллар ўтказиш йўлга қўйилди.

Бухоронинг янгиланган туристик харитаси ишлаб чиқилиб, 30 минг нусхада чоп этилди.

пргн.jpg

Муҳтарам Президентимизнинг жорий йил 29-30 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифларида “Бухоро вилоятини туристик чорраҳага айлантириш” бўйича берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоятида 2019-2020 йилларда туризмни янада ривожлантириш Комплекс Дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ҳунармандчилик йўналишида брэнд марказларини ташкил этиш йўналишида Бухоро шаҳрида “Бухоро Найс Карпет” МЧЖ томонидан “гиламчилик”, “Заркон” МЧЖ томонидан “зардўзлик”, ХТ “Сабина Бурханова” томонидан “заргарлик” ва Бухоро туманида ЯТТ “Мухиддинов Акмал” томонидан “ҳунармандчилик” марказлари, маҳорат дарслари ва бренд савдо дўконини ҳамда Бухоро шаҳри Арабон кўчасида жойлашган Жўрабек карвонсаройини уста ҳунарманд Давлат Тошев томонидан қайта реконструкция қилиш ҳисобига янги Бухоро минатюра мактаби ташкил этиш бўйича аниқ манзилли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Дарҳақиқат, туризм ривожида аҳамият касб этувчи мазкур фаолият вилоятимизнинг мавжуд туристик салоҳияти ва соҳа ривожида муҳим ўринда туради.

Йиғилиш давомида ишчи гуруҳ томонидан ўрганишлар натижасида аниқланган масалалар, шунингдек, мазкур йиғилиш иштитрокчилар томонидан кўтарилаган саволлар юзасидан муаммоларни бартараф этиш масаласида тегишли ташкилотлар раҳбарларига тавсиялар берилиб, вилоят ҳокими ўринбосари томонидан назоратга олинди.


ЎзМТДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz