ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Бухоро вилояти


ЎзМТДП кўмагида 98 нафар бухоролик ёшларнинг бандлиги таъминланди 04.07.2019

ЎзМТДП кўмагида 98 нафар бухоролик ёшларнинг бандлиги таъминланди


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси кенг билимли, эркин фикрлайдиган, ўз қарашларида миллий ғоямизга таянган, ўз хатти-ҳаракати, ҳаёт тарзи билан миллий маънавий қадриятларга, Ватанпарварлик ва инсонпарварлик ғояларига садоқатли ёшларни тарбиялаб етиштиришни ўзининг асосий бош вазифаси деб билади.

ЎзМТДПнинг сайловолди Платформасида устувор этиб белгиланган ушбу мақсад вазифалар партия Бухоро вилоят кенгаши “Ёшлар қаноти” фаолиятида ҳам муҳим аҳамият касб этиб, турли жабҳаларда фаолият юритаётган фаол ёшларнинг бирлашувида асос бўлмоқда.

Дарҳақиқат, мамалакатимизда ёшларга қаратилган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, ёшлар Ватан тараққиёти, келажаги, порлоқ истиқболи учун масъул саналади. Мамлакатимиз аҳолисининг қарийиб ярмини ташкил этувчи ёшлар учун қайғуриш, кенг имкониятлар яратиб бериш, қўллаб-қувватлаш масаласига бўлган эътибор самараси албатта, бугуннинг истиқболини белгилайди.

ЎзМТДПнинг Бухоро вилоятидаги 15519 нафар аъзоларидан 9581 нафарини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Турли соҳаларда ўз истеъдоди, иқтидори билан шуҳрат қозонган 109 нафар ёшлар партиямизнинг фаол, ёш аъзоларидан саналади. Олий таълим ҳузурида партия ғоялари, мақсад вазифаларини кенг тарғиб этиш ҳамда янги таҳрирдаги қонунлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар, амалга ошрилаётган ислоҳотлар хусусида аҳолини турли қатламлари орасига кириб бориб тарғиботни амалга ошириши учун ташкил этилган “Кўмак” ҳуқуқий тарғибот гуруҳининг фаолияти партиянинг жамият ҳаётида мустаҳкам ўрин тутишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

ЎзМТДП вилоят кенгаши партия ташкилотлари қошида ташкил этилган “Кўмак” ҳуқуқий тарғибот гуруҳи аъзолари маҳаллий Кенгашлардаги ЎзМТДП гуруҳи вакиллари билан биргаликда жойларда партиянинг ёшларга оид устувор вазифаларини амалга ошириш, ёшлар айниқса, уюшмаган ёшлар билан ишлаш, улар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш борасида муайян ишларни амалга ошириб келмоқдалар.

“Депутат билан юзма-юз”, “Депутат ва ёшлар”, “Уйма-уй” ҳамда “Хизмат-беминнат” лойиҳалари асосида ЎзМТДПдан сайланган депутатлар ҳамда “Кўмак” тарғибот гуруҳи аъзолари жойларда учрашувлар ташкил этиб, 300 дан ортиқ аҳоли хонадоналирида бўлиб, улар муаммоларини ўрганишди.

Хусусан, “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида 286 та хонадонларга ташриф буюрилиб, 281 нафар ёшлар билан суҳбат олиб борилди. Лойиҳа асосида 98 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланиб, 7 нафар ёшлар иш ўринларига тавсия этилди. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли кредит масаласида мурожаат этган 12 нафар ёшларга тижорат банкларининг маҳаллий филиаллари томонидан жами 251 миллион сўмлик кредитлар ажратилишида кўмаклашилди.

“Хизмат – беминнат” лойиҳаси доирасида маҳаллий партия ташкилотлари томонидан жойларда фан ва спорт йўналишларида 53 та бепул ўқув курслари ташкил этилиб, курсларга 37 та уюшмаган ҳамда 136 та кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож,   жами 173 нафар ёшлар жалб этилди.

Хусусан, халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси Мадамин Аслоновнинг 22-Янгиер сайлов округи аҳолиси вакиллари билан учрашуви чоғида тикувчилик йўналишида мустақил фаолият юритиш истагида бўлган Алишер Навоий маҳалла фуқаролар йиғини яшовчи Дилдора Равшанова ҳамда Маъмура Қосимоваларга Ипотека банкнинг шаҳар филиали томонидан ўттиз миллион сўмлик имтиёзли кредитлар олинишида амалий кўмак берилди.

ЎзМТДПдан сайланган Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Гулчеҳра Равшанова ҳам Ибн Сино маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган Самия Остоновага Инфинбанкнинг шаҳар филиали томонидан 15 млн сўмлик имтиёзли кредит олинишида ва мустақил иш бошлашида амалий ёрдам берди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус борасида ҳам партия вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” фаоллари томонидан самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, “Маърифат карвони”, “Китоб-челлендж” акциялари ҳамда спорт мусобақаларининг ташкил этилиши ёшларни китобхонликка бўлган қизиқиши ва интилишини оширишда ҳамда спортга бўлган иштиёқини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда.

Ёшларнинг тарих улуғворлигини ўзида мужассам этган, бой маданий мерос объектларимизга бўлган ҳурмати ва мусиқага қизиқишини ошириш, истеъдодларини юзага чиқариш мақсадида маданий мерос объектларида “Болалар” симфоник оркестрларининг чиқишлари ҳамда мактабгача таълим муассасалари, болалар оромгоҳларида “Миллий чолғу асбоблар таронаси” каби маданий тадбирларнинг ташкил этилиши ҳам амалга оширилаётган ислоҳотлар асосини ташкил этмоқда.

Таъкидлаш жоиз, ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши партия ташкилотлари “Ёшлар қанот”лари ва “Кўмак” ҳуқуқий тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан ташкил этилган мазкур тадбирлар ёшларнинг юрт тақдирига даҳлдорлик туйғусида камол топишида муҳим аҳамият касб этади.

 

 

Дилфуза Яҳёева,
ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши
девони етакчи мутахассиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz