ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Жиззаx вилояти


“Ҳазрат Эшони Халифа” зиёратгоҳига бир назар 18.10.2018

“Ҳазрат Эшони Халифа” зиёратгоҳига бир назар

Фориш тумани ўзининг сўлим табиати билан бир қаторда тарихий зиёратгоҳлари билан ҳам Жиззах вилоятида ўзининг алоҳида ўринга эга ҳисобланади. Улуғвор тоғлар ва қадим зиёратгоҳлар Фориш тарихининг буюклигидан хабар беради.

“Ҳазрат Эшони Халифа” зиёратгоҳи эса Фориш тарихиниг ажралмас бир қисмидир. Ушбу табаррук маскан туманнинг чекка тоғли ҳудудаги Андагин қишлоғида жойлашган.

Бу манзилни сўнгги макон тутиб, авлиёлик мақомига эришган азиз зотнинг исмлари Домулла Жалолиддин ибн Абдукарим бўлган. Нияти холис ул киши, хақ ва ҳақиқатга эришиш йўлида астойдил ҳаракат қилган. Ривоят қилишларича, у кишининг ҳужраларида эски буйра, китоблар тахланадиган тахта ва ёстиқдан бошқа нарса бўлмаган. Домулло Жалолиддин – нақшбандия тариқатни минтақа бўйлаб кенг тарқалишида холис ҳизмат қилган.

 Зиёратгохнинг ҳозирги ҳудуди тахминан 0.5 гектарни ташкил этади. Тарихий ёдгорлик усти том билан ёпилган учта хонадан иборат, унинг иккитасида сағана бор, учинчиси чиллахона бўлган. Зиёротгоҳ ҳовлисида ажойиб булоқ бор ва мўъжазгина ҳовуз қурилган. Чашма суви шифобахш хусусиятларга эга бўлиб, ундан доимо тоза зилол сув оқиб туради.

Зиёратгоҳ ҳовлисида бир нечта қадимий тут ва ёнғоқ дарахтлари бор. Тут дарахтининг ёши тахминан 250-300 йилни ташкил қилади. Ҳовли атрофи девор билан ўралган. Асосий бино ХIХ асрда қурилган ва сўнги марта ўтган асрнинг 60-йилларида Абдушкур махсум ҳомийлигида қайта таъмирланган.

Маҳаллий аҳолининг ташаббуси билан зиёратгоҳ қайта таъмирланиб, обод масканга айлантирилган.

 

                                                          Л. Бобоназаров,

 ЎзМТДП Жиззах вилоят кенгаши девони етакчи мутахассиси 


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz