ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Жиззаx вилояти


14.12.2018

"Биз "Миллий тикланиш" демократик партиясини танладик!"


Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси томонидан жойларда янги қабул қилинаётган қонунлар, Президент фармон, қарор ва фармойишлари мазмун-моҳияти ҳамда партия дастурий мақсад-вазифаларининг фаол тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири партия Жиззах шаҳар кенгаши томонидан “JIZZAKH TEXTILE” хорижий корхонасида ташкил этилди.

Ҳозирги кунда 750 дан отриқ ишчи ходимлар фаолият юритаётган мазкур корхона 2010 йил ташкил этилган. Корхона йилига 100% пахтадан йигирилган 12 минг тонна ярим тайёр маҳсулотни яъни калава ипни ишлаб чиқаради. Ушбу ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Россия, Хитой, Туркия, Жанубий Корея, Польша ва шу каби қатор хорижий давлатларга экспорт қилинмоқда.

photo_2018-12-12_17-56-41.jpg

Тадбир давомида иштирокчиларга бугун юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан инсон манфаатлари ҳар нарсадан устунлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда бу борада ЎзМТДПнинг ўрни хусусида сўз юритилди.

- "Миллий тикланиш" демократик партияси вакиллари корхонамизга тез-тез ташриф буюриб туришади. Ҳамкорликда қатор тадбирлар ўтказиб келмоқдамиз. Корхонамизга бошқа партия вакиллари ҳам ташриф буюришди. Барча партиялар мақсад-вазифаларини тарғиб қилиб, ўз сафларига чорладилар. Аммо ишчиларимизнинг 70 фоизи "Миллий тикланиш" демократик партиясини танлашди ва корхонамизда партиянинг бошланғич ташкилоти тузилди,- дейди “Буюк ипак йўли” БПТ раиси Марҳабо Назирқулова.

Тадбир якунида “JIZZAKH TEXTILE” хорижий корхонаси қошида ташкил этилган “Буюк ипак йўли” бошланғич ташкилотига эсдалик учун китоблар тўплами тақдим этилди.

photo_2018-12-12_17-56-47.jpg


  Наргиза ШАЙДУЛЛАЕВА,
ЎзМТДП Жиззах вилоят кенгаши матбуот котиби

 


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz