ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Жиззаx вилояти


28.03.2019

Арнасойда ахборот-ресурс марказлари фаолияти қай даражада йўлга қўйилган?



Хабар берганимиздек, шу кунларда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг ҳудудий ва маҳаллий кенгашлари томонидан мамлакатимиздаги кутубхоналар, ахборот-ресурс марказлари (АРМ) фаолияти ўрганилмоқда.

ЎзМТДП Арнасой туманида ташкил этилган ишчи гуруҳи туман ахборот-ресурс маркази фаолиятини ўрганди.


2571 дан ортиқ турли хилдаги китоб фонди бўлган АРМ ўз биноси йўқлиги боис, туман баркамол авлод маркази биносида фаолият юритади. 10 нафар ходими бўлган АРМ да китобхонлар учун етарли шарт-шароитлар яратилмаган. Унга ажратилган 3 та компьюьтердан атиги биттаси ишлатишга яроқли. Бир кунда 30 нафарга яқин китобхон ташриф буюрадиган ушбу масканда афсуски, ўқув зали йўқ. Қолаверса, ушбу кутубхонада бадиий адабиётларнинг ҳам етарли эмас.

Партия ишчи гуруҳи шунингдек, Арнасой иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ахборот-ресурс маркази фаолиятини ҳам ўрганди.


5757 та китоб фонди бўлган марказда 4 та штат бирлигидаги ходимлар фаолият юритади. Учта хонага эга бўлган АРМ да 35-40 ўринли китобхонларга мўлжалланган ўқув зали мавжуд. АРМ интернет тармоғига уланмаган.

Ўрганишлар давомида тумандаги ахборот-ресурс марказларининг бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги аниқланди. Ушбу камчиликларни зудлик билан бартараф этиш мамлакатизда хусусан Арнасой туманида китобхонликни янада ривожланишига ижобий таъсир этмасдан қолмайди!


Ишчи гуруҳининг ўрганишлари давом этмоқда


Наргиза ШАЙДУЛЛАЕВА,
ЎзМТДП Жиззах вилоят кенгаши матбуот котиби




Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz