ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Жиззаx вилояти


"Биз ўз тарихимизни сақлаб қолишни истаймиз, аммо..." 09.10.2018

"Биз ўз тарихимизни сақлаб қолишни истаймиз, аммо..."

Ғаллаорол тумани ўзининг кўп йиллик тарихига эга эканлиги билан Жиззах вилоятининг бошқа туманларидан ажралиб туради. Туман тарихида Сайфин ота зиёратгоҳи ўзининг шонли ўтмиши билан алоҳида ўрин эгаллаган.

Бу зиёратгоҳ қабристон ҳудудида жойлашган бўлиб, қадимда шаҳар кўринишидаги қўрғон бўлган. Зиёратгоҳнинг чап томонида ҳозир ҳам археологик тепалик, қўрғон ва кўплаб сопол буюмлар қолдиқлари сақланиб қолган.

Зиёратгоҳ ҳудудида 5 та катта мармар нақшинкор безаклар ва араб тилида ёзилган бир неча кичик қабр тошлар мавжуд. Мазкур қабр тошлари ўқилганда Сайфин ёки Сайфиддин деган исмга дуч келинмади. Сайфиддин сўзи арабчадан таржима қилинганда “Диннинг қиличи” деган маънони англатади. Бундан кўриниб турибдики, мазкур зиёратгоҳ қадимдан дин уламолари учун муҳим жой ҳисобланган.

Биринчи катта қабр тошида Қуръон оятлари, ҳадислар билан бир қаторда, Хўжа Муҳаммад ибн Исобобоий (ҳижрий-925), иккинчи тошда Амар Жалолиддин (ҳижрий-813), учинчи тошда Мавлоно Тоҳир Муҳаммад ибн Исобобоий (ҳижрий-925), тўртинчи тошда Амирхўжа ибн Минглихўжа  (ҳижрий-842) ёзувларини кўришимиз мумкин. Мазкур қабр тошлар Саидбек Махмуд томонидан тарошланган бўлиб, тошлардаги “Мавлоно”, “Амир”, “Дархон” ёки “Тархон” номларининг мавжуд эканлиги мазкур зиёратгоҳнинг кўп йиллик тарихга эга эканлигидан далолат беради.  

utyutu.jpg

Бугунги кунга келиб зиёратгоҳ бутунлай хароб ҳолатга келиб қолган. Биз ўз тарихимизни сақлаб қолишни, келажак авлодга буюк тарихга эга эканлигимизни кўрсатишни истаймиз. Шу мақсадда маҳаллий аҳоли вакиллари ва ёшлар билан биргаликда ушбу зиёратгоҳда бир неча маротаба ободонлаштириш ишларини олиб бордик. Шунингдек, зиёратгоҳни қайта таъмирлаш масаласида бир неча мутасадди ташкилотларга мурожаат қилдик. Лекин мурожаатларимиз ўз ечимини топмади.

gdfgdfgf.jpg

Зиёратгоҳ Сайфин қишлоғи учун муҳим бўлибгина қолмай, балки миллатимиз тарихининг ҳам муҳим қисми саналади. Шундай экан, боболардан қолган тарихий ёдгорликларни асраб-авайлашимиз ва келажак авлодларга бутун ҳолатда етказишимиз лозим! Зеро, Тарихий хотирасиз – келажак йўқ.


 

Музаффархон Ахмедов,

Сайфин ота масжиди имом хатиби


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz