ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Жиззаx вилояти


 Дўстликда "Миллий тикланиш" ДП ташаббуси билан миллий кураш бўйича спорт мусобақаси ўтказилди 21.05.2019

Дўстликда "Миллий тикланиш" ДП ташаббуси билан миллий кураш бўйича спорт мусобақаси ўтказилди


Кураш азал-азалдан мардлик, олийжаноблик, бағрикенглик, жасурлик ва ҳаллоллик тимсоли, инсонпарварлик фазилатлари мужассам бўлган халқимизнинг бир неча минг йиллик тарихга эга миллий-маданий меросининг бир қисми ва бебаҳо бойлиги ҳисобланади.

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясининг Дўстлик туман кенгаши ташаббуси билан кураш миллий спорт турини аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида янада оммалаштириш, ўсиб келаётган авлодда буюк ифтихор ва Ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлаш, шунингдек жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида тумандаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Кураш - анъанавий ўзбек миллий спорт туридир” шиори остида ўсмирлар ва қизлар ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди.

Унда Жиззах шахар, Мирзачўл, Зафаробод, Ғаллаорол, Арнасой, ва Дўстлик туманлари жамоалари ўзаро беллашдилар.

photo_2019-05-15_17-12-21.jpg

Қизғин кечган беллашувларда барча жамоалар, айниқса Арнасой, Зафаробод ҳамда Дўстлик туманларидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби курашчилари ва туман умумтаълим мактаблари жамоалари фаол иштирок этдилар.

Якуний натижаларга кўра, Ғаллаорол ва Мирзачўл туманлари жамоалари 3-ўринни, Жиззах шахар жамоаси 2-ўринни ҳамда Дўстлик туман шарифини ҳимоя қилган жамоа биринчи ўринни эгаллади.

Ғолиб ва иштирокчиларга ЎзМТДП ва ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари топширилди.

photo_2019-05-15_17-14-17.jpg

 

Наргиза Холбоева,
ЎзМТДП Дўстлик туман кенгаши
етакчи мутахассиси


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz